Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Бир ойда 8 миллион сўм

Бир ойда 8 миллион сўм

Йиғим-теримда иштирок этаётган илғор теримчилар бир ой мобайнида ғайрат қилиб пахта терсалар, оила бюджетига 7-8 миллион сўм даромад келтиришлари мумкин.

Вилоятимизнинг деҳқонлари далаларда етиштирган ва лўппи-лўппи очилган пахталарни териб олишга киришдилар. Бугунги кунда Термиз, Ангор, Жарқўрғон, Қизириқ, Қумқўрғон туманларининг деҳқонлари очилган кўсаклар ҳосилини саралаб теришмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан чаққонқўл теримчиларга биринчи теримда қўлда терилган бир килограмм ҳосил учун 800 сўм, иккинчи теримда эса 1200 сўмдан ҳақ тўлаш тартиби жорий қилинади. Демак, бир оиладан икки-уч нафар киши пахтазорда меҳнат қилиб, кунига 100-150 килограмдан пахта терса, бир ойда оила бюджетига ўртача 7-8 миллион сўм даромад қўшиши мумкин бўлади.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Талабага имтиёзли кредит

Ҳар ҳафта кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан ўтказилаётган мулоқотларда вилоят ҳокими Тўра …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE