Бош саҳифа / Жамият / “Бир минут”

“Бир минут”

ёки Денов шаҳридаги ачинарли манзаралар хусусида

Юртимизда  йўл  инфратузилмаси тубдан  ўзгариб, воҳамизда нафақат халқаро аҳамиятга  молик  автомагистраллар, балки шаҳар ва  қишлоқлар ичидаги кўчалар ҳам кенгайтирилиб,  асфальт  ётқизилмоқда.

Натижада, йўллардаги  тирбандликлар   масаласига  ечим  топилмоқда. Аммо, бу борадаги ишларни  вилоятимизнинг  барча жойларида кўнгилдагидек амалга оширилаяпти, деб  бўлмайди.

Денов — вилоятимиздаги  икки  йирик  шаҳардан  бири. Денов бозорининг   довруғи  ҳам  анча   олисларга   кетган.  Мазкур шаҳарга ким  “Бомбей”  дея тариф берган билмадигу, лекин топиб айтгани  ҳам  ҳақиқат.  Биларсиз, билмассиз, Ҳиндистон  давлатидаги  Бомбей (Мумбай) шаҳри  аҳолиси  кўп, йўллари доимо тирбанд,  савдо  иншоотлари   ва  расталари  бетартиб  манзил.

Денов  ҳам  худди  шундай.  Неча ёз, неча  қиш  ўтса  ҳамки, бу шаҳар  кўчаларидаги  йўловчилар ҳамда  автоуловларнинг тартибсиз  ҳаракатига   чек  қўйилмай  келинмоқда. Айниқса, Денов  марказий деҳқон (озиқ-овқат) бозори, “Ҳабибобод” буюм бозори, Саид Оталиқ мадрасаси,  Денов  қўрғони, Қизилсув  кўприги, Денов машина бозори  ёнидаги  йўлларда юрган йўловчи борки, бу хунук ҳолатни, албатта, бошидан  кечиради. Манзилга муносиб эга йўқлигидан, туман ҳокимлиги, ИИБ ва ИИБ ЙҲХБ, ободонлаштириш  корхонаси, туман ДСЭНМ, туман бозор маъмуриятининг биргаликда фаолият  олиб бормаётганлиги, ишни сансоларликка, бир-бирларига ташлаб қўйишлари оқибатида йўлларда, йўлакларда,  бозорларда тирбандликлар ва тартиббузарликлар авжига чиққан. Савдо дўконлари, овқатланиш масканлари, маиший  хизмат  шохобчалари, савдогарлар ва  деҳқонлар  ўз маҳсулотларини сотишлари учун  йўлнинг  икки  томонини  эгаллаган  куйи тартибни издан чиқараётганликлари бор  гап.  Деновга  меҳмон сифатида  борган  автоулов эгаси борки, юқорида таъкидланган  ҳудудларга  киришга юраги бетламайди.

Чунки, киши тирбанд ликларни  ва тартиб бузарликларни кўравериб, кўзи қотган  ва  шу  куйи  автоулов ҳайдашнинг  устасига  айланган деновликларнинг “Бир минут” дея, ўзлари истаган жойдан машинани  буриб  олиши, қарама-қарши ҳаракатланиши, таъқиқланган  жойга  машина қўйиши, қатнов жойида йўловчи тушириш  ва  олишини  кўриб,  ҳайратланиши  табиий.

Юртимизда йўл ҳаракатини  тартибга  солиш  борасида олиб борилаётган   кенг кўламли   ишлар  гўё Деновга тааллуқли эмасдек. Яна билмадим…

Сарвар ТЎРАЕВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳидоят деб залолатга кетманг!

Юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби диний соҳада ҳам катта ўзгаришлар кузатилаяпти. Муқаддас динимизга қаратилган эътибор …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE