Бош саҳифа / Қишлоқ хўжалиги / «Бир кунда 150 кг пахта тераяпман» – дейди шўрчилик М.Жумаева

«Бир кунда 150 кг пахта тераяпман» – дейди шўрчилик М.Жумаева

Шўрчи туманидаги Аббос Убайдуллаев раҳбарлик қилаётган “Убайдулла кўклам даласи” фермер хўжалиги аъзолари пахта ва ғалла етиштиришда тумандаги деҳқонлар орасида пешқадамлик қилиб келишаяпти. Ихтиёридаги 60 гектар ер майдонининг 31 гектарида эрта баҳорда чигитнинг “Бухоро-102” навини эккан фермер даласида бугун ҳосил мўл. Етиштирилган “оқ олтин”ни тезроқ йиғиб олиш мақсадида кунига 60-70 нафар илғор теримчилар билан меҳнат қилишаётир. Чаққонқўл теримчиларнинг баракали меҳнати билан бугунгача давлатга 75 тонна сифатли хомашё топширилди. Азаматлар ой охиригача режани уддалаш учун бир тан, бир жон бўлиб ишлашаяпти.


– Кунига 150-160 кг пахта теряпман, – дейди Манзура Жумаева. – Теримчилар учун барча шароитлар яратилган. Теримни 11 сентябрь куни бошлаганмиз. Шу пайтгача 2 миллионга яқин терим пулларини олдим. Бугун тўрт кунлик терим пулларини беришади. Уйда бекор ўтиргандан кўра, меҳнат қилиб, рўзғоримга қарашганим афзал.

Нигина Шоева,

журналист

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Келгуси йил ғалла ҳосили мўл бўладими?

Қумқўрғон туманида 2022 йил ғалла ҳосилига бағишланган кўрғазмали семинар ташкил этилди. Бу ҳақида туман ҳокимлиги …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan