Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Бир йилда уч ҳосил

Бир йилда уч ҳосил

“Кумуш тола” етиштириш бўйича бой тажрибага эга бўлган Термиз тумани пиллакорлари бу йил ипак қуртини уч марта боқиш ташаббуси билан чиқишди.

Бунинг учун олтита инновацион пиллахонада жониворларни намунали парваришлаш учун ҳамма шароитлар муҳайё. Ипак қуртини биринчи марта боқишда тадбиркорлар Хитойдан келтирилган 1966 қути уруғни инкубацияларда жонлантириб, бир ёшдан уч ёшгача инновацион пиллахоналарда зооветеринария талаблари асосида парваришлади. Жониворларни намунали парваришлаш мақсадида ҳар бир  инновацион пиллахонада 30 қутиси қолдирилиб, қолгани 270 та хонадонларга тарқатилди. Туман бандлик марказидан жалб қилинган саксон нафар ишчи  пиллакорларга баргни юлма ҳолда етказиб беришаяпти. Майрам Имомова, Комила Эшбоева, Очилди Мирзақулов оилавий звенолар аъзолари ҳар қутидан 65 килограмдан сифатли ҳосил олиш учун ўзаро беллашиб меҳнат қилишяпти. Пиллакорлар май ойида иккинчи, августда учинчи марта ипак қурти боқишади.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Божхонадан ўтиш янада қулай!

Қўшни давлатлар билан алоқаларимиз янада кенгайиб, чегарадан ўтиш тартиби анчайин осонлашгандан сўнг, кўпчиликда ташқи ҳудуддан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan