Бош саҳифа / Жамият / Бино қурилаётганда…

Бино қурилаётганда…

Бугун шаҳримиз чин маънода қурилиш майдонига айланган, десак муболаға бўлмайди. Чунки 2013 йилдан бери Термиз шаҳрида маъмурий бинолар, ишлаб чиқариш корхоналари, бугунги талабга мос иншоотлар қурилиши давом этмоқда.

Шу йилнинг ўзида шаҳримиз ҳудудида 55 тадан ортиқ бино, иншоот, маъмурий идора қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Жумладан, куни-кеча “Гулистон” маҳалласининг “Фидокор” кўчасида “Динара” МЧЖ қурувчилари томонидан имконияти чекланган болалар учун мактабгача таълим муассасаси биноси, “Бойсун бунёдкори” хусусий корхонаси бинокорлари ибн Сино кўчасида кўп қаватли уй, “Термиз тезкор қурилиш” ИТҚТ қурувчилари “Маданият” кўчасида “Халқ банки” вилоят филиали учун маъмурий бино қуришди.

Албатта, турмуш муаммосиз бўлмайди. Ҳеч кимнинг хонадонида ёнғин бўлмасин-у, лекин ҳар қандай бино ва иншоотда ёнғин чиқмаслиги учун олдиндан хавфсизлик чораси кўрилиши шарт. Бунинг учун ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари қурилиш ташкилотлари ва лойиҳаловчи корхоналар раҳбару мутахассислари билан ҳамкорликда иш юритиб, ҳар бир бино, уй, иморатнинг лойиҳасида кўрсатилган ёнғинга қарши ер ости сув олиш гидрантлари,сув сақланадиган ҳовузлар, ёнғиндан дарак берувчи сигнализация, ОП-5 русумли ёнғин ўчириш воситалари, енг ва дастакларни қурувчилар биноларда жойлаштирганми, йўқми назорат қилаяпмиз. Бугунгача қурилиб, фойдаланишга топширилган барча иморат ва иншоотлар ёнғинга қарши воситалар билан таъминланди.

Халқимизда кўзингни чиқмасдан олдин қўри, деган гап бор. Қурилаётган уйлар, бинолар айнан пойдевори қўйилаётганда ёнғин хавфсизлиги олдини олиш воситалари билан таъминланса, шубҳасиз, келгусида ортиқча ташвишлар бўлмайди. Мақсадимиз, ҳеч қайси бино ёки хонадонда ёнғин чиқмаслиги керак!

Улуғбек БОЗОРОВ,
Термиз шаҳар ЁХБ катта
инспектори, кичик сержант

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Конференция бўлиб ўтди

Қизил ярим ой жамияти узоқ йиллик тарихга эга. Ушбу ташкилот табиий ва техноген тусдаги фавқулодда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE