Бош саҳифа / Таълим / Билимлилар синовларда сараланмоқда

Билимлилар синовларда сараланмоқда

Йилдан йилга севган соҳалари бўйича таҳсил олиб, олий маълумотли бўлиш илинжида бўлган ёшларимиз сафи тобора кенгайиб бораётгани, уларнинг илмга бўлган иштиёқлари кўламидан далолатдир.

Айни кунда вилоятимизда 6 та олий таълим муассасасида ва Республикамиздаги барча олий таълим муассасаларига бакалавриат таълим йўналиши бўйича ўқишга кириш учун тест синовлари давом этмоқда.

Жорий йилда биргина Термиз давлат университетига ҳужжат топширган абитуриентлар сони 76,696 нафарни ташкил этиб, жорий йилнинг 8 августигача ҳисоблаганда, бир кунда икки навбатда 7020 нафар абитуриент қамраб олинади.

Тест синовларининг адолатли ўтишини таъминлаш мақсадида ажратилган биноларда барча шарт-шароит яратилган бўлиб, мазкур муҳим жараёнларни 500 нафардан ортиқ тажрибали мутахассис кузатиб боради.

Термиз давлат университети спорт зали, Термиз ихтисослаштирилган олимпия заҳиралари мактаб-интернати, ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати, “Сурхон” спорт мажмуа си, “Алпомиш” кураш мажмуаси биноларида ҳар икки сменада давом этадиган тест синовларини онлайн тарзда кузатиб бориш имконияти мавжуд.

Тест синовлари ўтказиладиган бинолар атрофида ота-оналарнинг соя жойларда ўтириб, фарзандларининг тест синовини топшириш жараёнини мониторларда кузатиб бориш имкония ти яратиб берилган.

— Кузатиб туриб, шу нарсага амин бўлдимки, ўқиган, ҳаракат қилган бола албатта, талабалик бахтига муяссар бўла олар экан. Ўғлим Иброҳимнинг ҳаракатларини тўлиқ кузатиб турдим. Насиб бўлса, талаба бўлади. Кутиш жойлари эса соя-салқин, чанқоқбости ичимликлар бор. Тамаддихона ишлаб турибди. Вақт ўтганини сезмай қоласан ҳам,— деди олтинсойлик Шарофат Ҳасанова.

— Менга жуда маъқул бўлгани синов ўтадиган муассасаларда тиббиёт ходимларининг навбатчилиги, кузатув камералари ва шахс белгиларини тасдиқлаб берувчи (идентификациялаш) воситалари билан жиҳозлангани бўлди. Сабаби, ўғлингнинг билимига ишонсанг ҳам, дилинг нимадандир хижолат бўлиб турарди. Энди эса хавотирга ўрин йўқ. Ҳаммаси кўз ўнгингда адолатли ўтади. Гап боланинг чуқур тайёргарлик кўрганига боғлиқ — дейди Музработ туманидан Хадича Алламуротова.

Биз ҳам билим олишга иштиёқманд барча абитурентларга омад тилаб қоламиз.

Алиёр РАЖАБОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Раҳбар кадрлар тайёрлаш – бош мақсадимиз

Муҳтарам юртбошимизнинг 2018 йил 30 майдаги “Истиқболли бошқарув кадрларни танлов асосида” танлаб олишнинг замонавий тизимини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE