Бош саҳифа / Таълим / Билимлар намойиши

Билимлар намойиши

Термиз шаҳридаги 13-ўрта таълим мактабида “Конституция – бахтимиз пойдевори” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда ўқувчилар фаол қатнашиб, Қомусимиз моддаларини яхши билишларини намойиш этишди.

— Мана шундай тадбирларнинг ўтказилиши ўқувчилар қалбида ватанпарварлик руҳини уйғотибгина қолмай, ҳуқуқий онг ва маданиятини юксалишида катта аҳамиятга эга, — дейди директор ўринбосари М. Чориева. — Қолаверса, давлат рамзлари, ижтимоий-сиёсий ҳаёт борасида ҳам муносабат шаклланиб, ёшларнинг келажакда ўз ўрнини топишларида муҳим рол ўйнайди.

Ватанпарварликни мадҳ этувчи шеър ва қўшиқлар ижро этилиб, ажойиб рақс- лар  барчанинг олқишига сабаб бўлди. Тадбир сўнггида фаол қатнашган ўқувчилар рағбатлантирилди.

Марҳабо САТТОРОВА,
ўқитувчи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Маънавият сабоғи

Жойларда ислоҳотлар самарадорлигини таъминлаш, ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш, таълим сифати назоратини кучайтириш ҳамда тарбия соҳасида …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan