Бош саҳифа / Таълим / Билимлар фестивали

Билимлар фестивали

Умумтаълим фанлари бўйича билимлар беллашуви уч босқичда ўтказиб келинмоқда. Иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш, уларни республика ва халқаро олимпиадалардаги иштирокини таъминлашга қаратилган мазкур беллашувларнинг мактаб босқичида бу йил 175 мингдан ортиқ ёшлар иштирок этишди.

5-8-синфлар ўртасида ташкил этилаётган синовларнинг туман босқичида эса 26 мингдан ортиқ ўқувчи ўзаро беллашди. Уларнинг 309 нафари белгиланган натижаларни қайд этиб, якуний вилоят босқичига чиқишди. Билимлар беллашувининг вилоят босқичи эса бу йил фестиваль тарзида бўлиб ўтди.

Республика халқ таълими вазирлигининг буйруғига асосан “Билимлар фестивали” номи билан ўтказилаётган тадбирнинг ушбу босқичида вилоятимиз шаҳар ва туманларидан 309 нафар ўқувчи, ота-оналар ҳамда устозлар иштирок этишди. Дастлаб фестиваль иштирокчилари ал Ҳаким ат Термизий мажмуасини зиёрат қилиб, аждодларимизнинг бой маънавий мероси ҳақида маълумотга эга бўлишди. Термиз археология музейи, Собир Термизий номли вилоят ахборот-кутубхона марказига қилинган саёҳатларда воҳамиз тарихи, китобхонлар учун яратилган шароит билан яқиндан танишдилар.

Термиз шаҳридаги 12-умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган кўргазмада иштирокчилар Президентимиз томонидан илгари сурилган муҳим беш ташаббус, унинг ижобий натижаларини кўздан кечирдилар. Вилоят мусиқали драма театрида драматург Ҳолиқ Хурсандов асари асосида саҳналаштирилган “Погон таққан одамлар” номли спектакль намойиши ҳам ўқувчиларга манзур бўлди. Фестиваль якунида Термиз шаҳридаги “Бахшилар мактаби”да вилоят мақомчилар ансамбли ва бахшилар иштирокида концерт дастури намойиш қилинди. Фестивалнинг барча ғолибларига вилоят халқ таълими бошқармасининг дипломлари ва эсдалик совғалари топширилди.

Муҳайё Умарова,
ўқитувчи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Қалбни ёритувчи маёқ

Онам қишлоқдаги мўъжаз кутубхонада ишлардилар. Бутун ҳаётим давомида китобни севишни, уларга меҳр қуйишни онамдан ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE