Бош саҳифа / Таълим / Билим ва кўникмалар синови

Билим ва кўникмалар синови

Хорижий тилларни пухта ўрганиш давримизнинг муҳим талабларидан бири саналади.

Тил билиш асносида халқларнинг маданияти, тафаккур тарзи, эришилган умумбашарий ютуқларидан ҳам баҳраманд бўлинади.

Шу боис, мамлакатимизда ёшларнинг тил саводхонлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилаяпти. Бошланғич синфларданоқ болажонларга юқори малакали устозлар кўмагида хорижий тил сабоқлари берилмоқда. Соҳага жорий этилаётган илғор дарс усуллари орқали ўқувчиларнинг ҳам назарий, ҳам амалий кўникмалари ҳосил қилиниб, эркин мулоқот қилиш, матнлар устида мустақил ишлашига эришилаяпти.

Термиз шаҳридаги 6-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган “English show” номли хорижий тил кечаси ҳам ўқувчи-ёшларнинг билимдонлигини яна бир карра синовдан ўтказди. Мактабнинг 7-синф ўқувчилари ушбу кечада инглиз тилида таништирув, тезкор саволларга жавоб бериш, сўзларни образли ифодалаш, сўз занжирини ҳосил қилиш каби шартлар бўйича иқтидорларини намоён этди. Фан ўқитувчиси Наргиза Эшқувватова ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда барча шартларни маҳорат билан бажарган 7-“а” синф ўқувчилари ғолиб бўлишди. Мактаб маъмурияти барча иштирокчиларни фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирлади.

Тадбир якунида ўқувчилар томонидан инглиз тилидаги қўшиқлар ижро этилди.

З.БОЙМУРОДОВА,
мактаб директори ўринбосари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мультимедиа ва янгича ёндашув

Баркамол авлодни шакллантиришда, дастлаб, оила муҳим ўрин тутса, сўнгра мактабгача таълим муассасалари зиммасига ҳам бу …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan