Бош саҳифа / Таълим / Билим муҳимми, фикрлаш?..

Билим муҳимми, фикрлаш?..

Чиндан ҳам замонавий таълим талабларига кўра, ўқувчида билим эмас, тасаввур бирламчи бўлиши керак. Мен, ўзим ўтадиган фан нуқтаи назаридан фикр юритаяпман.

Маълумки, тасвирий санъат фани, ҳеч истисносиз, ўқувчининг хаёлий парвозига асосланади. Дейлик, бирор буюмнинг тасвирини қоғозга туширмоқчи бўлган ҳаваскор рассом ўз қўлидаги ижод (ёки меҳнат) қуролининг нима деб аталишини билмаслиги мумкин, аммо ҳақиқий ишини кўнгилдагидай бажарса, кифоя.

Мен ҳар сафар дарсни бошлашдан олдин стол устига мураккаб шаклли бир буюм (масалан, уч бўлак қилиб буралган рубик кубиги) қўяман ва журнал устида айрим ёзувларимни тугатгунча кетадиган 2-3 дақиқа ичида ундан тушадиган сояни тасвирлаб беришларини сўрайман. Ҳолбуки, бу вазифа мен тузган “Тақвимий мавзулар режаси”да кўзда тутилмаган бўлади.

Болаларнинг тасаввурини ошириши мумкин бўлган ҳар қандай топшириқ, вазифа “навбатсиз” берилаверади.

Дарс охирида эса режадаги уй вазифасини бераётиб, албатта, қўшимча топшириқ ҳам илова қиламан. Уларни ҳар доим атрофимиздаги манзаралар ичидан танлайман. Мисол учун, “Кузги дарахт кўринишини чизиб келинглар”, деган вазифа беришим мумкин.

Расмнинг қай даражада моҳирлик билан чизилгани ўз йўлига. Мен бутунлай бошқа нарсани кутаман. Бола кузги дарахтни кузатиб, нималарга эътибор қаратгани муҳим мен учун.

Шу кунларда матбуот нашрлари, ижтимоий тармоқлар мамлакатимиз таълим тизимида кетаётган ўзгаришларни қизғин муҳокама этмоқда. Менинг фикримча, муҳокамалар оқимини “Боланинг билими муҳимми, фикрлаш қобилияти” деган саволга ҳам қаратиш керак.

Элмурод ДЎРМОНОВ,
Қизириқ тумани 18-умумтаълим мактаби ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳарбийлар-ёшлар даврасида

“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига асосан мамлакатимизда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE