Бош саҳифа / Жамият / Бетакрор мажмуа

Бетакрор мажмуа

Бир йил  деганда Термизга келиб кўзларимга ишонмадим.  Ислом Каримов, “Истиқлол”, ибн  Сино, Алишер Навоий кўчаларида  олиб борилаётган бунёдкорлик ишларини кўриб ғурурланиб кетдим.  Айниқса, “Меҳридарё” ва “Шимолий дарвоза” кўчалари кесишувидаги бино эътиборимни тортди.

Мажмуага кириб борар эканман, қаршимдан қуёш нурида тобланган, қўлида лойиҳа ҳужжатлари, бошида каска, усти-боши чанг бўлса-да, юзида табассум билан бир киши қарши олди. Бу киши  “Проф груп” МЧЖ бош муҳандиси Аъзам Йўлдошев экан. Қурилишни айланиб, улар билан  анча суҳбатлашдик. Имом  Термизий номидаги халқаро  Илмий марказ қурилиши билан таништира бошладилар. Жоме масжиди 5 гектар жойда қад кўтараётган экан. Марказда миллий меъморчилик анъаналарини ўзида мужассам этган 2240 ўринли жоме масжидининг безак ишларини Рўзибой Қаюмов  бошчилигидаги қашқадарёлик қурувчилар, 2 та 38 метрлик минорани  Йўлдош Авезов  раҳбарлигидаги хоразмлик ҳунарманд йигитлар, воҳалик усталар эса 5 та  2 қаватли хизмат уйлари, “Оталар чойхонаси”, меҳмонхона, 2 та автотураргоҳ, таҳоратхона, фаввораларни барпо этишаётган экан. Комплекснинг 4 томонида маҳаллий шароитга мос боғ ва гулзор ташкил этилиши ҳам мўлжалланган.

Менга хуш ёққан нарса шу бўлдики, марказ биносининг таш қи томони травитин гранит тошлари билан безатилишини айтишди қурувчи мутахассислар. Қирғизистон Республикасидан келтирилаётган мазкур тошлар шаҳримиз иқлимига жуда мос бўлиб, ўзига чанг ва ғубор тортмайди. Бош муҳандиснинг айтишича, ҳозирда комплекснинг етмиш фоиз ишлари бажарилган бўлиб, жорий йил якунигача фойдаланишга топширилиши белгиланган.

Суҳбатимиз сўнггида бетакрор мажмуани бунёд  этаётган бош пудратчи “Проф груп” МЧЖ бунёдкорларига, Хоразм, Қашқадарё ва воҳамизнинг моҳир меъморларига эҳтиром билдириб, хайрли ишларига омадлар тиладик.

Гулзор ТЕМИРОВА,
ЎзДЖТУ халқаро журналистика
факультети 1-босқич талабаси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Япониялик журналистлар воҳамизда

Япониялик журналистлар Сурхондарё вилоятидаги ижодий сафарини Термиз туманидаги Султон Саодат меъморий мажмуаси ва Қирққиз тарихий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE