Бош саҳифа / Таълим / “Бешта муҳим ташаббус – эртамиз эгалари истиқболи йўлида”

“Бешта муҳим ташаббус – эртамиз эгалари истиқболи йўлида”

Шу номдаги тадбир Қумқўрғон туманидаги 3-умумтаълим мактабида ташкил этилди. Унда дастлаб, мактабга ташриф буюрган меҳмонлар бешта ташаббус бўйича ташкил этилган штаблар билан таништирилди.

Тўгаракларда ўқувчиларнинг қўл меҳнати билан ясалган ҳунармандчилик буюмлари, санъат намуналари, миллий қўғирчоқлар ва либослар кўргазмаси, айниқса, мактабда ташкил этилган “Қўғирчоқ театри” томонидан намойиш қилинган саҳна асари йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Тадбирда иштирок этган туман ҳокими Раҳматулла Гаппаров ўқувчиларнинг ижодкорлигини, истеъдодини эътироф этган ҳолда бадиий китоблар совға қилди. Беш ташаббус ғоялари илгари сурилган очиқ дарслар давомида мусиқа тўгараги аъзоларининг куй-қўшиқлари, рақслари барчага манзур бўлди.

Мактабнинг бўлажак спортчилари, санъатга қизиқувчан, ҳунармандчилик сирларини ўрганишга астойдил бел боғлаган, ҳаётни турфа рангларда жилолантиришга ошиқаётган ўқувчиларнинг келажагидан кўнглимиз тўқ.

Бу каби тадбирлар тумандаги барча мактабларда ташкил этилмоқда.

Бахром ХАКИМОВ,
Қумқўрғон туман халқ таълими бўлими мудири

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Дарс тайёрлаётганда болага тазийқ ўтказманг!

Ҳозирги кунда фарзанд билан ота-она ўртасидаги муносабатлар долзарб муаммолардан биридир. Чунки ота-она фарзанд тарбиясида турли …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan