Бош саҳифа / Қишлоқ хўжалиги / “Бешқаҳрамон” нави бизга манзур

“Бешқаҳрамон” нави бизга манзур

Узоқ йиллардан бери деҳқончилик билан шуғулланиб келаяпмиз. Далаларимизда ғўзанинг бир неча навини ўстириб, қийинчилик билан бўлса-да, режани уддалаяпмиз. Ўрта толали ғўзанинг “Бешқаҳрамон” нави ҳақида илиқ гаплар эшитгандик, лекин, экмагандик. Ўтган йили эккан навимиз кўнгилдагидек ҳосил бермади. Шу боис, катта умид билан “Беш- қаҳрамон” нави чигитини  экдик. Далаларга вегетация даврида беш марта чуқур культивация ўтказилди, ҳар гектар майдонга 500 килограммга яқин маъданли ўғитлар солдик. Суғориш жараёнида маҳаллий ўғитни шарбат қилиб оқиздик. Натижада, ҳар туп ғўзада 25 тагача тўқ кўсак пайдо бўлди.

“Бешқаҳрамон” навининг бизга ёққан жиҳати, кўсаклари тез очилар экан. Шу боис, йиғим-теримга мустақиллик байрами арафасида киришгандик. Бугун ҳар гектар майдондан 30 центнердан ҳосил йиғиб олиб, режани ортиғи билан бажардик. Сайёра Зиёдуллаева, Ўлмас Худойбердиева, Шоҳсанам Шодмонова каби теримчилар ҳозиргача 4-5 тоннадан пахта териб, хирмонимизга барака киритишди.

Деҳқонларимиз билан далада қолган ҳосилни чамалаб, яна ҳар гектар майдондан 8 центнердан ҳосил йиғиштириб олишга қарор қилдик. Терим суръатини сусайтирмаган ҳолда кузги ғалла экишга ҳам ҳозирлик кўраяпмиз. 25 гектар майдонга “Крошка” навли буғдой экмоқчимиз. Деҳқонларимиз бу йил ҳар гектар ғаллазордан 45 центнердан хирмон кўтаришганди. Бу эртачи ҳаракат қилганимиз самарасидир. Шунинг учун октябрь ойининг дастлабки декадасигача ғаллани экиб, кўкартириб олмоқчимиз.

Тўра ЗИЁДУЛЛАЕВ,
Қизириқ туман “Учрашув миришкорифермер хўжалиги раҳбари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мўл ҳосилга замин

Денов туманида агросаноат мажмуи ва уруғчилик фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 5 …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE