Бош саҳифа / Жамият / Бепарволик панд беради

Бепарволик панд беради

Халқимиз бежизга “Ўт балосидан… асрасин” дейишмайди. Чунки олов тилсиз ёв. Кўпинча ёнғинлар эҳтиётсизлигимиз ва бепарволигимиз сабабли содир бўлмоқда. Тилсиз ёвдан нафақат моддий зарар кўрилаяпти, шу билан бирга одамларнинг умрига ҳам зомин бўлаётир.

Президентимизнинг “Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан Термиз шаҳар ЁХБ томонидан ҳар ҳафтанинг чоршанба куни “Ёнғинлар профилактикаси куни” ўтказилмоқда. Шу куни ходимларимиз шаҳардаги мутасадди ташкилотлар вакиллари билан ҳамкорликда маҳалла, мактаб, лицей, коллеж ва олийгоҳлар ётоқхонаси ҳамда корхона, ташкилотларда бўлиб, ёнғин хавфсизлигига оид кенг қамровли тарғибот-ташвиқот олиб боришаяпти. Яқинда 9232-Н ҳарбий қисмда бўлган соҳа ходимлари ҳарбийлар ва қисм шахсий таркиби билан “Ёнғиннинг олдини олиш ва уни бартараф этиш” мавзусида тадбир ўтказишди. Сўзга чиққанлар ёнғин хавфсизлиги қоидалари, махсус автомобилларни бошқариш, фавқулодда ёнғин содир бўлганида ҳаракатланиш ҳамда бирламчи ўт ўчириш мосламалари ва воситаларидан фойдаланиш юзасидан тушунчалар бериб, амалий машғулот ўтказишди. Бундан ташқари, рўй берган ёнғинлар ҳақида видеоролик намойиш этилди.

Хизмат ходимлари аҳоли хонадонларига ҳам бориб ёнғин чиқишига сабаб бўлаётган ҳолатлардан одамларни огоҳ этишаяпти. Шунга қарамай айрим фуқаролар бепарво, лоқайд. Симёғочдан уйларга туширилган электр симларига ортиқча юкланишга йўл қўйилиши ёки маиший техника воситаларидан фойдаланиб бўлингач шошилинч уйдан чиқиб кетиб электр манбасидан ажратмаслик, шунингдек, газ асбоб-ускуналаридан нотўғри фойдаланиш, носоз электр ва газ печларини бепарволарча ишлатиш оқибатида турли даражадаги ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Бундай бепарволикка асло йўл қўйманг. Зеро, ҳаётимиз хавфсизлиги ўз қўлимизда.

А. ИГАМОВ,
Р. НОРҚУВАТОВ,
Термиз шаҳар ЁХБ
инспекторлари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тавсиялар берилди

Саноат хавфсизлигини таъминлаш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан “Сурхондарёдонмаҳсулотлари” акционерлик жамияти тасарруфидаги корхоналарда навбатдаги …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE