Бош саҳифа / Қишлоқ хўжалиги / Бепарволик эви биланда…

Бепарволик эви биланда…

Термиз тумани деҳқонлари жорий йилда 16 минг тонна  “оқ олтин” етиштириш йўлида эрта баҳордан 3500 гектар майдонда ғайрат билан ишламоқда.

Аёнки, баҳор вилоятнинг бошқа туманларига нисбатан Термиз туманида эрта бошланади. Шу боис, туман деҳқонлари айниқса, экин-тикин ишларини барвақт бошлайдилар. Бу йил ҳам пахтакорлар ғўза парвариши учун ажратилган далаларга чигит экишни эрта бошлаб, ниҳолни тўлиқ кўкартириб олишди. Илғор фермер хўжаликларида ўсимлик парвариши агротехника қоидалари асосида ташкил этилаётганлиги туфайли бугун ҳар туп ғўзада 20 тагача тўқ кўсак санаш мумкин. Пешқадам жамоаларнинг аъзолари тўпланган ҳосилни сақлаб қолиш ва ҳосилга ҳосил қўшиш чораларини излашаяпти.

Афсуски, туманнинг барча фермер хўжаликларида ҳам ғўза парвариши шу кун талаблари даражасида ташкил этилаётгани йўқ. “Амударё Гулбаҳор” ҳудудида фаолият кўрсатаётган 20 та фермерлик жамоаси 497,6 гектар майдонда ғўза ўстирмоқда. Фермер хўжаликлари юқори ҳосил етиштиришлари учун ҳамкор ташкилотлар томонидан ўғит, сув, ёнилғи-мойлов материаллари керагидан ортиқ етказиб берилаётир. Фақат ишни ташкил этиш, одамлар ва техникани ғўза парваришига сафарбар этиш даркор. Бироқ ҳудуддаги фермер хўжаликлари ҳаммаси ҳам дала ишларини кўнгилдагидек ташкил эта олишмаяпти. Улар ғалладан бўшаган майдонларга экилган ерёнғоқ ва бошқа такрорий экинларни намунали парваришлаяптилару, бироқ эл-юрт манфаати йўлида катта даромад келтирадиган ғўза парваришига келганда масъулиятни унутиб қўйишаяпти. Назоратчилар ва вакиллар пахтазорда бўлишганда ҳудуддаги 70 гектар далада бегона ўт ҳаддан зиёдлиги, 80 гектар ерда қилинган культивация сифатсизлигини, эътиборсизлик туфайли 65 гектар майдондаги ғўза ривожи орқада қолаётганини, биомаҳсулот қўйиш ва зараркунандаларга қарши курашиш ишлари мутлақо қониқарсизлиги туфайли беда қандаласи кўпайиб, ғўза ҳосил элементларини тўкиб юбораётгани шоҳиди бўлишди.

“Шоҳсанам Гулбаҳор” фермер хўжалиги аъзолари 36,2 гектар майдонда ҳамма қатори чигит экишган. Лекин далада кўчат сийрак, боз устига ўсимлик ривожланишдан ортда қолган. Пахтазорни ўт босиб, берилаётган озуқа, сувга шерик бўлаяпти. Фермер хўжалиги  раҳбари ҳам, аъзолари ҳам ўсимлик қаровига етарлича эътибор беришмаётир. Беда қандаласи тўпланган ҳосилга зарар етказмоқда.

Қовун қовундан ранг олади, деганларидек “Бобурбек Боймуродов”, “Шарафли Гулбаҳор”, “Элнур Термиз” фермер хўжаликлари далаларида ҳам ғўза ҳолати ачинарли. Бегона ўт кўп, зараркунандалар, айниқса, беда қандаласи зиён етказиб, ғўзалар шона ташламоқда. Жамоа аъзолари эса бу ҳолга бепарво.

“Сурхон-Намуна” ҳудудида “Амударё Гулбаҳор” ҳудудига нисбатан аҳоли ҳам, ишбилармон пахтакорлар ҳам кўп. Бироқ фермер хўжаликлари раҳбарлари ва иш юритувчиларининг лоқайд лиги эвазига ғўза парвариши кўнгилдагидек ташкил қилинмаётир. 798,6 гектар майдонда меҳнат қилаётган 26 та фермер  хўжалигининг барчаси даласида ўсимлик ривожини бир хил деб бўлмайди. Ҳудуддаги пахтазорнинг 98 гектарида беда қандаласига дуч келасиз, 25 гектар майдонда кўсак қурти бор. САДШ қўйилмаган, хандак қазилмаган. Далалар бошига гўнг чиқарилмагани боис  қатор ораларига солинмаяпти ва суғориш пайти шарбат  қилиб оқизилмаяпти. Қилинаётган культивация сифатсиз. 12 гектар пахтазор чанқатиб қўйилган, 18 гектар  далани ўт босиб, ғуммай, ажриқ ғўза озуқасига шерик бўлаётир. Айниқса, “Бойчибор Намуна”, “Туробжон Намуна” фермер хўжаликлари далаларида бегона ўт кўп, беда қандаласи, кўсак қурти, ўргимчаккана ўсимликка зиён етказаяпти. Деҳқон эса бепарво, вақтида бунга қарши чора кўрмаяпти. Анча майдон ғўзаси ривождан ортда қолган.

“Халқобод” СИУ таркибидаги фермер хўжаликлари орасида ғўза парваришини унутиб қўйганлари анча. “Эштўхта Нормуродов”, “Элбек Файз имкон”, “Халқобод Нур ёғду” фермер хўжаликлари аъзоларининг лоқайдлиги туфайли ўсимлик парваришида қатор хатоликларга йўл қўйилмоқда. Ҳар учала жамоа далаларида ниҳол туп сони сийрак, бегона ўтни йўқотиш ҳеч кимни қизиқтирмай қўйган, культивация сифатсиз ўтказилаётир. Агротехник тадбирларнинг вақтида бажарилмагани туфайли зараркунандалар кўпайган ва ўсимликка ёпишгани учун ғўзанинг асосий қисми шона ташлаган. Айрим контурдаги далалар ғўзаси  ғовлаб кетган.

“Дўстлик” ҳудудидаги 27 та фермер хўжалиги аъзолари 868 гектар майдонда ғўза ўстиришаяпти. Барча жамоа даласида ғўза ривожи кўзни қувонтирадиган ҳолатда эмас. “Дўстлик Саловат Диёри”, “Акрамжон Баҳористони”, “Тоҳирбек Дўстлик”, “Анвар Дўстлик”, “Лочин Хўжа камол”, “Исломжон Дўстлик”, “Термиз Феридун” фермер хўжаликлари аъзолари ғўзанинг бўйига маҳлиё бўлиб, парваришни унутмоқдалар. Мазкур жамоаларда культивация сифатсиз бажарилмоқда. Айрим далалардаги ғўзалар сувга ташна, ўт орасида қолган. Чеканка чала қилинган, беда қандаласига қарши курашилмаяпти.

“Янгиариқ” СИУ таркибидаги “Сурхон Қўнғирот” фермер хўжалиги далаларида чилпиш бошланган, аммо муҳим агротехник тадбирни сифатли ўтказишга аҳамият берилмаётир. ўўза ҳосили кам, боз устига маҳаллий ва маъданли ўғитга ёлчимагани, солинган озуқанинг бир қисмига бегона ўт шерик бўлаётгани учун ғўзалар нимжон. Қандала кўпайган, деҳқон эса бепарво. “Сурхон Сарвари”, “Бойчибор” фермер хўжаликлари далаларида ўсиб турган ниҳоллар ҳолатини кўриб ачинасан киши. Ўз вақтида озиқлантирилмагани, далага маҳаллий ўғит солинмагани, суғориш жараёнида қатор орасига гўнг шарбат қилиб оқизилмагани боис ниҳоллар ҳосили кам. “Акбаршоҳ” фермер хўжалиги аъзолари “сув тортиб берадиган насос бузилган”, деган важ билан ғўзаларни чанқатиб ўтиришибди ва оқибатда ниҳоллар шона ташлаган. “Наслдор чорвачилик Янгиариқ”, “Термиз ўаллакор” фермер хўжаликларида ҳам агротехник тадбирлар сифатсиз ўтказилиб, ҳосилга ҳосил қўшишга етарлича аҳамият берилмаётир. Бу аҳволда мазкур жамоаларнинг деҳқонлари пахта тайёрлаш режасини қандай бажаришаркан?

Б. ЖЎРАЕВ,
қишлоқ хўжалик фанлари номзоди.
Н. УСМОНОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Маҳаллий навни ҳам экайлик!

Бугун вилоятимиз деҳқонларининг вақти зиқ. Етиштирилган пахтани йиғиштириб олиш катта ташвиш бўлса, кузги ғалла экиш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE