Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Бензин, электр энергияси, табиий газ, иссиқ сувнинг нархи ошди

Бензин, электр энергияси, табиий газ, иссиқ сувнинг нархи ошди

Жорий йил 1 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида”ги қарори имзоланди. Унга кўра, 16 ноябрдан бензин, дизель ёнилғиси, электр энергияси, табиий газ, суюлтирилган газ, иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти учун нархлар оширилди, дея хабар берди kun.uz ахборот канали. Қарорга мувофиқ, 2018 йил 16 ноябрдан истеъмол солиғини ҳисобга олган ҳолда автобензин ва дизель ёқилғиси чакана нархлари қуйидагича белгиланган:

  • Аи-80 автобензинга – 4 000 сўм/литр; 
  • Аи-91 автобензинга – 4 500 сўм/литр;
  • дизель ёқилғисига – 4 800 сўм/литр;
  • ЭКО дизель ёқилғисига – 4 900 сўм/литр.

Янги прейскурантга кўра, 16 ноябрдан электр энергиясининг 1 киловатти 250 сўмгача (ҳозир 228 сўм 60 тийин) ошади. 2019 йилнинг 1 июнидан эса яна бир марта — 280 сўмгача ўсади. Қайд этиш керакки, бу жорий йил давомида электр энергияси учун нарх иккинчи марта ошишидир. 2018 йилнинг 1 апрелида ҳам нарх 204,3 сўмдан 228,6 сўмга ошганди.

16 ноябрдан табиий ва суюлтирилган газ ҳам қимматлашади. Унга кўра, аҳолига маиший эҳтиёжлар учун, газ ҳисоблагичлар мавжуд бўлганда табиий газнинг 1 кубометри 320 сўм бўлади. 2019 йилнинг 1 июнидан эса яна бир марта — 350 сўмгача ўсади. Суюлтирилган газ, аҳолининг маиший эҳтиёжлари учун 16 ноябрдан 950 сўмга, 2019 йилнинг 1 июнидан эса яна бир марта — 1200 сўмгача ўсади.

Иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тарифлари ҳам оширилади. Ҳукумат қарорида 16 ноябрдан бошлаб иссиқлик энергияси тарифларини аҳоли учун кўпи билан 10 фоизгача ошириш ва бошқа истеъмолчилар учун таннархдан келиб чиққан ҳолда ўрнатиш белгиланган.

Марказий иситиш учун эса иситилаётган майдоннинг ҳар бир квадрат метри учун 1464,53 сўм тўланади.

А. МЎМИНОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Талабага имтиёзли кредит

Ҳар ҳафта кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан ўтказилаётган мулоқотларда вилоят ҳокими Тўра …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE