Бош саҳифа / Адабиёт / Беминнат устоз

Беминнат устоз

Китоб ҳаёт йўлимизни ёритиб турувчи маёқдир. Инсонга улкан маънавий озуқа бериб, қалбини эзгуликларга ошно этади. Яхши китоб тафаккурга қанот, қалбга ёруғлик бағишлайди.

Бугунги кунда юртимизда китобхонлик билан боғлиқ ташаббуслар кенг қулоч ёзиб, таълим муассасалари ва маҳаллалардаги кутубхоналар кўплаб янги китоблар билан бойимоқда. Китобхонлик тенгдошларимиз, ёшларимиз орасида кенг тарғиб қилинмоқда. Бир ўқувчига учта, тўртта китоб тўғри келаётган бўлса, яқин фурсатларда уни 7-8 тага етказиш кўзда тутилаяпти.

Китоб ўқиш муҳим машғулотга айланмоғи лозим. Шунчаки вақтни ўтказиш, қўлга тушган асарни мутолаа қилиш бу машғулотнинг мақсади эмас. Китоб ҳақида яхши таниш бўлиб, қизиқиб ўқишга нима етсин. Ўз вақтида ўқилган китобнинг дилни покловчи, руҳлантирувчи бир кучи бор. Мутолаа ана шу завқни бера олади. Ҳар жиҳатдан етук асарларни топа билиш ўқувчининг китоб мутолаасидаги биринчи вазифасидир. Агар китоб ўқувчига оз бўлса-да куч-ғайрат, шижоат, маънавий поклик бахш этмаса, мутолаа учун сарф этилган ҳар бир дақиқа беҳуда ва бесамардир. Китобхонни мулоҳазага, тафаккур парвозига ундамайдиган асар фойдасиздир.

Азиза ҲАСАНОВА,

Қумқўрғон туманидаги 78-мактаб

10-синф ўқувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Рамазон илҳомлари

Ўн саккиз минг олам сарвари Сен сан, Жамики кўзларнинг гавҳари Сен сан, Нега нил бузилди …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan