Бош саҳифа / Жамият / Бемаҳал юрган қоқилар

Бемаҳал юрган қоқилар

Ақлли инсон ҳар бир қадамини ўйлаб босади. Боиси, вақтни ортга қайтариб, қилган хатосини тузатиб бўлмаслигини яхши тушунади. Ақлсиз киши эса ножўя ишини хаспўш- лаб, “мени шайтон йўлдан урди” деган баҳона билан ўзини оқламоқчи бўлади. Рустам Собиров  (исм-фамилияси ўзгартирилган) ҳам ана шундай иккинчи тоифадаги кишилардан эди. У қандай йўл билан бўлмасин, тез ва осон бойишни истаб, бу йўлда ҳатто ўғирлик қилиб, бир инсоннинг ҳаётига қасд қилишдан ҳам тоймади.

Эндигина 25 ёшга тўлган Рустам саёқ юрар, тинмай спиртли ичимлик истеъмол қилар, бу ҳам етмагандек, Севара исмли жувон билан кўнгилхушлик қиларди. Кунларнинг бирида маст ҳолатда аёлнинг уйига борди. 1938 йилда туғилган Татьяна Латипова исм ли кекса қўшниси нафақа пулларини йиғиб юрганлигини ва уни ўғирлаб Россияга ишлашга кетишини айтди. Пул олиш илинжида ўғирликка тушган Рустам қўшниси Татьяна Латиповага оғир тан жароҳати етказди. Усти-боши қон уйига қайтди. Қўлида эса Татьяна Латипованинг уйидан олган 1 450 000 сўм пул бор эди. Онаси эса ўғлининг жиноятини яширишга уринди. Бу жиноятдан  хабар топган М.Мамашарипов қўшниси Татьяна Латипованинг уйида қонга беланиб ётганини кўрган заҳоти туман ички ишлар ходимларига ва тез ёрдамга хабар берди. Татьяна Латипова жиноят содир этилган кундан ҳеч қанча вақт ўтмасдан вафот этди.

Қилмиш — қидирмиш деганларидек, ушбу воқеа юзасидан суд томонидан фуқаро Рустам Собировга нисбатан жиноят иши очилиб, у Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми “в, г” бандлари, 104-моддаси 3-қисми “д” бандида назарда тутилган жиноятларни  содир этганликда айбдор деб топилиб, узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Бугун меҳнат қиламан, ишлаб оиламга, жамиятга фойда келтираман деган ёшлар учун кенг имконият яратилаётган бир даврда Рустам Собировга ўхшаган енгил-елпи ҳаёт кечиришни, бировларнинг мол-мулкига кўз олайтириб, жиноят йўлига ўтаётганлар қилмишига яраша қонун олдида жавоб беришига тўғри келади.

Шавкат ЖУМАЕВ,
Ўзбекистон Республикаси
Ички ишлар академияси курсанти

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan