Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Белни маҳкам боғлайлик

Белни маҳкам боғлайлик

Президентимизнинг парламентга қилган Мурожаатномаси мамлакатимизда кенг қулоч ёза бошлаган, тобора куч-қувватга тўлиб бораётган ҳаётбахш ислоҳотларнинг изчил давоми бўлди.

Бошқача айтганда, бу йил жамият ҳаётида фаол инвестициявий муҳит яратиш ҳамда ижтимоий ислоҳотларни янада ривожланиш кўзда тутилмоқдаки, бу ишда ҳеч биримиз четда турмаслигимиз лозим. Мурожаатномада таъкидланганидек, таълим соҳасидаги давлат сиёсати узлуксиз таълим тамойилига асосланади. Яъни боғчадан бошланган жараён инсон ҳаётининг сўнггига қадар давом этади. Ривожланган давлатларда эса таълимнинг тўлиқ циклига, яъни бола 3 ёшдан 22 ёшгача бўлган даврда унинг тарбиясига сармоя сарфлашга катта эътибор берилади. Маълум бўлишича, ана шу сармоя келгусида 15-17 баробар фойда келтиради. Бизнинг бу борадаги кўрсаткичимиз атиги 4 баробарни ташкил этиши мулоҳазали кишини, албатта, мушоҳадага чорлайди. Фарзандларимиз учун киритилаётган бугунги сармоямиз — инвестициямиздан нафақат оиламиз, балки келгусида бутун жамиятимиз баҳраманд бўлади.

Юртбошимизнинг биз педагогларга кўрсатаётган ғамхўрликлари ва таълим соҳасидаги ислоҳотлар барчамизни жуда қувонтиради. Бунга жавобан белни маҳкам боғлаб, ҳамжиҳатликда меҳнат қилишимиз, битирувчиларимизни олий таълимга жалб этишимиз ва олий маълумотли бўлишида масъул эканлигимизни алоҳида таъкидламоқчиман. Президентимиз таъкидлаганидек, жамиятимизда олий маълумотга эга, юксак маънавиятли мутахассислар қанча кўп бўлса, ривожланиш шунча тез ва самарали бўлади.

Илҳом САФАРОВ,

вилоят халқ таълими

бошқармаси бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Yosh tadbirkor granuladan to’qima mebel ishlab chiqarmoqda

Termiz shahridagi “Yoshlar markazi” binosida yosh tadbirkorlar tomonidan ishlab chiqarilgan mahsulotlar ko’rgazmasidamiz. Bu yerda kiyim-kechaklar, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan