Бош саҳифа / Адабиёт / Бебаҳо туҳфа

Бебаҳо туҳфа

Ҳаёт зарбалари кутилмаганда бўларкан. Бўлмаса, энди кийиниб, кўчага чиқаман деган пайтимда, танамда аччиқ бир хуруж, жуда кучли бир силкиниш пайдо бўлди. Бир зумда танам ёйдек букилиб қолди. Ўрнимдан қўзғала олмасдим. Ҳовлида зир югуриш, ҳовлиқиш бошланди. Хайрият, дунёда шифокорлар бор, бўлмаса…

Икки кун деганда, қовоқларим ёйилиб, кўзларим очилди. Аммо кучли дард чидаб бўлмас даражадаги қамчисини силтаб-силтаб турарди. Шу алфозда эшик очилиб, собиқ ўқувчим Мираҳмад Раҳмонов (ҳозирда врач) кирди. Қўлида оппоқ қоғозга чиройли қилиб ўралган нарсалар кўтариб олган.

— Устоз, — деди у чиройли кулимсираб. — Сизга Тошкентдан совға келган. Уларнинг нималигини билсангиз, жойингиздан туриб кетишингизга мен кафилман. Совғаларнинг қудрати шунчалар зўрки, олган осма уколларингиздан ҳам кучлироқ, десам, ишонаверинг.

— Нима экан улар? — дедим зилдай оғир киприкларимни зўрға кўтариб.

— Устоз, улар — китоблар. Йигирмата китоб. Умумий баҳоси 500 минг сўмлик. Бу китобларни собиқ синфдошим, сиз 1973-1974 йиллари она тили ва адабиётдан дарс берган Бобораҳмат Дўстқобилов юборипти. Бетоблигингизни синфдошимиз — Термиз Давлат университетининг ўқитувчиси Аҳад Шукуров телефонда айтган экан. Шунда Бобораҳматжон нима депти, денг:

— Аллоҳ йўл берса, домлажонимни ўзим оёққа турғазиб оламан. Устозга шундай дори-дармонлар юборайки, сиз ҳайрон қоласиз. Ҳеч кутилмаган дори-дармонлар.

Дард деганлари бунчалар сирли, илоҳий бўлмаса. Ишонинг, яна бир марта такрорлайман, ишонинг, тоғ қоясидай оғир киприкларимда кутилмаганда бир қудрат пайдо бўлди. Улар енгил кўтарилди ва кенг очилди. Кўтариларкан Мираҳмадга дедим:

— Гапни қисқароқ қил-да, китобларни оч.

У оппоқ қоғозга дид билан ўралиб, жойлаштирилган китобларни бир-бир ола бошлади. Буни қарангки, китобларининг энг ycтида ўзимнинг дилдошим, Ўзбекис тон халқ ёзувчиси Тоғай Муроднинг 702 саҳифали «Тоғай Мурод» номли танланган асарлари турарди. Унда ёзувчининг машҳур икки романи ва бири-биридан зўр, чиройли тўртта қиссаси ўрин олганди. Бундай қалин ва салмоқли китобларни авваллари буюк рус ёзувчилари Лев Толстой ва Фёдор Достоевскийларда кўрганман. Улар «Уруш ва тинчлик», “Анна Каренина” “Телба» каби романлар эди. Ўзбек адабиётида эса бундай залворли, улкан китобга ҳозирча кўзим тушгани йўқ.

Қувонганимдан, ўрнимдан туриб, ўйнаблар кетгим келди. Аммо бунга жон бўлса экан денг. Китобни манглайимга олиб бориб, жилдларидан ўпиб-ўпиб қўйдим. Кўнглимдан «Ўзимнинг Тоғай Муродим, Олтинсойнинг жаҳонгир, алп ўғлони», деган фикрлар ўтарди. Бош қа китоблар ҳам ҳазилакам эмасди. Дангал айтай: ўқувчилик йилларида жамики синфдошларини нари қўйинг, балки мактабнинг олди ўқувчиси бўлган Бобораҳматжоннинг маънавий дунёсига қойил қолдим. Бекорга Ўзбекистондаги энг номдор олий ўқув юртини тамомлаб, мартабали лавозимларда ишлаб юрмаган экан-да. Бекорга уни Ўзбекистон халқ ёзувчиси Эркин Аъзам «Ўзимнинг укам» деб меҳрламас экан-да. Лев Толстой, Михаил Шолохов, Чингиз Айтматов асарлари орасида севимли ёзувчимизнинг «Танҳо қайиқ» номли киноқиссалардан иборат китоби ҳам ўрин олган. Тағин юртдош ёзувчимизнинг китобини менга атаб, сермазмун дастхат ёзганини айтинг.

Адабиёт даҳоси Лев Толстойнинг жаҳоншумул «Иқрорнома”сига кўзим тушганда, эски қадрдонимни кўргандай, у билан қучоқ очиб кўришгандай бўлдим. Саҳифаларни варақлаётгандаги ҳаяжонимни билсангиз эди.

Китоблар орасида физика-математика фанлари доктори, академик Абдулла Аъзамнинг «Муножотнома» номли китоби ҳам бор эди. Академикнинг мутахассислиги буткул бошқа соҳа бўлса-да, «Муножотнома»ни ёзган. Унда буюк Алишер Навоийнинг ушбу шеърига шарҳ берганди. Унинг бу иши атоқли олима Суйима Ғаниевадан кейинги буюк журъат эди. Алишер Навоийдек буюк зотнинг қалб кўзгуси бўлган Аллоҳга «Муножот»ини моҳирлик билан шарҳлаган, тавсифлаган.

Шунингдек, бошқа китоблар ҳақида ҳам кўп гапириш мумкин. Китоблар шифокорлар ўртасида ҳам ўқишга талаш бўлиб кетди. Бу талашувдан кўнглим осмондай юксаларди.

Омон бўл, Бобораҳматжон, Аллоҳнинг меҳрига ҳамиша мушарраф бўл. Сен хаста кўнгилда ҳаётбахш бир чироқ ёқдинг.

Жўра ҚОДИРОВ,
Олтинсой тумани

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Рамазон илҳомлари

Ўн саккиз минг олам сарвари Сен сан, Жамики кўзларнинг гавҳари Сен сан, Нега нил бузилди …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE