Бебаҳо неъмат

0
64

Ҳуррият, тинчлик – бебаҳо неъмат. Уни на сотиб олиш, на туҳфа этиш мумкин. Унга эришилади. Унинг қадрини ўзга юртларда тинчликдан мусуво бўлганлар яхши билади. Неъматларни ўз вақтида қадрламаслик эса инсон боласига хос бўлган қусурлардандир.

Маънавий қашшоқ одамлар ўзининг нақадар ожиз эканлигини сезмаганлиги каби, дунё саҳнасига ўз қора байроғини кўтариб чиққанлар муқаддас динимиз софлигига раҳна солаётганлигини, нақадар гуноҳга ботаётганлигини ҳам, афсуски, билишмайди. Бу “уламо”лар ўзларининг қабиҳ режалари, хунрезликлари билан сўзи ва амали бир эмаслигини бир неча бор исбот этди.

Шонли тарихга эга Тунис, Ливия, Миср, Яман, Баҳрайн, Сурия ва Ироқ давлатларида қонхўрликларни содир этган ИШИД “муаллиф”лари ўзларининг баландпарвоз ваъдалари, жимжимадор шиорлари ёлғондан ўзга нарса эмаслигини исботлади.

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмон бошқа мусулмонга тили билан ҳам, қўли билан ҳам озор етказмаган кишидир”, деганлар. Халқимизда азалдан “Бир кун уруш-жанжал бўлган хонадондан қирқ кун қут-барака кўтарилади”, деган гап ҳам бор. Улар қўним топган манзилларда оилалар, хонадонлар пароканда бўлиб, мусаффо осмонларни қора тутунлар қоплади.

Инсон ақли, тафаккур қила олиши, забони билан бошқа мавжудотлардан ажралиб туради. Шундай экан, онгли киши доимо фикр этиши, бузғунчи ғояларга қарши курашиши лозим.

Сардор ЭРГАШЕВ

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг