Бош саҳифа / Жамият / Бебаҳо инсон

Бебаҳо инсон

Инсон ўтган умрини сарҳисоб қиларкан, ҳаёт гўзаллигию унинг борлиғини дилдан ҳис этади. Бу ёруғ дунёда босиб ўтган ҳар бир қадамимиз ўлчовли, умр тарозиси билан ўлчанган.

Кимлардир ўзидан сўнг ёрқин из қолдириб, яхши амаллари билан халқ ёдида қолса, кимдир ҳаётда изсиз йўқолади, тарих унинг борлигини ҳам билмайди.

Тарих фанлари номзоди, профессор, Ҳамзахон Кичкилов кўп йиллар умрини илмга бағишлади. У киши 1947 йилда Бойсун туманидаги гўзал «Хомкон» қишлоғида, зиёли оилада туғилган. Умумтаълим мактаби, ундан сўнг Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтини тамомлаб, ҳарбий хизматга кетди. 1970 йилда йигитлик бурчини ўтаб қайтгач, Термиз давлат педагогика институтида аспирантурада ўқишини давом эттирди. Бу орада илмий ишини муваффақиятли ёқлагач, унга тарих фанлари номзоди илмий даражаси берилди. У киши 1989 йили доцент ва 2009 йилда эса профессорлик унвонини олиш бахтига муяссар бўлди.

Иқтидорли олим, кўп йиллар давомида «Жаҳон тарихи» кафедрасининг мудири лавозимида ишлаб, кафедранинг ўқув-услубий, таълим-тарбиявий, илмий тадқиқот йўналишларининг равнақи учун муносиб ҳисса қўшди.

40 йиллик баракали меҳнати давомида олимнинг 150 дан ортиқ илмий-оммабоп мақолалари чоп этилиб, 20 дан ортиқ халқаро ва республика миқёсидаги илмий-назарий конференцияларда маърузалари билан қатнашди. Шунингдек, олимнинг 20 дан ортиқ рисола, монография, дарслик ва ўқув қўлланмалари чоп этилган. Айниқса, 2010 йилда чоп этилган «Энг янги тарих» (1918-1945 йиллар) дарслиги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буйруғига асосан, республикамиздаги барча тарих факультетлари талабалари учун тавсия этилган.

Бутун умрини ёш авлод тарбиясига бахшида этган, етук тарихчи олим, ёр-биродарларининг содиқ дўсти, фарзанду набираларининг падари бузруквори Ҳамзахон Кичкилов, гарчи орамизда бўлмаса-да, аммо устоздан қолган илмий мерос, ҳикматга йўғрилган дилкаш суҳбатлару учрашувлар одамлар қалбида ўчмас из қолдирган.

БИР ГУРУҲ ДЎСТЛАРИ ВА ШОГИРДЛАРИ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 15 июлдаги сонида қатор таҳлилий ва хулоса чиқаришга ундовчи мақолалар …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan