Бош саҳифа / Таълим / Байрам эрталиги

Байрам эрталиги

Термиз шаҳридаги 11-умумий ўрта таълим мактабининг 1“б” синф ўқувчилари ўртасида “Шу азиз юрт фарзандимиз” шиори остида байрам ўтказилди.

Тадбирнинг асосий мақсади мурғак қалбларда она Ватанга, оилага бўлган муҳаббат туйғуларини шакллантиришдир. Болажонлар мактаб остонасига илк қадам қўйган кундан бугунга қадар олган билимлари, она, Ватан, мактаб, китоб, мутолаа ҳақидаги тушунчалари ва қарашларини қўшиқ ва рақслар, мазмунли шеърлар кўмагида бадиий ифодалаб беришди.

Энг асосийси, ёш-ларга тўлақонли билим беришда замонавий таълим услубларидан фойдаланиб келаётган ушбу синф раҳбари Жамила Ражабованинг самарали меҳнати тадбир давомида ёшларнинг зукколиги ва порлаб турган нигоҳларидаги қувончда акс этиб турди.

Феруза НОРОВА,

мактаб ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Китоб – мўжизага чорлайди

Китобхонлик, илму маърифат масаласи барча давр ва замонлар учун бирдек долзарб бўлиб келган. Китобга меҳр …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan