Бош саҳифа / Таълим / Барчаси тахт

Барчаси тахт

Узун туманидаги тажрибали педагоглар Мусулмон Мустафақулов ва Сирожиддин Маматраимов раҳбарлик қилаётган 29 ва 30-умумтаълим мактаблари ўқувчиларни ўз бағрига олиш учун янги ўқув йилига тайёр.

Барча синфхоналар, стол-стуллар, ёзув тахталари сифатли таъмирланганлиги туфайли худди янгидек таассурот уйғотади. Ўқув даргоҳларини сифатли таъмирлашда ҳомийлар молиявий кўмак беришган бўлса, педагоглар четдан уста изламай барча ишларни ҳашар йўли билан бажаришди.

Бундан ташқари, мактаб ошхонаси ва кутубхонаси ҳам сифатли таъмирланиб, янги жиҳозлар билан тўлдирилди. Сахий кишиларнинг ҳомийлигида кутубхоналарга янги китоблар келтирилди.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Salla desam, kallami?!

Sherobod tumani xalq ta’limi bo‘limi mudiri o‘rinbosari Hakim Choriyev bilan suhbatimiz ta’lim tizimiga oid keskin …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan