Бош саҳифа / Жамият / Барчамизга зрнак бўлган Хоним бобо

Барчамизга зрнак бўлган Хоним бобо

Ғурурли одамни енгиб бўлмайди. Чунки унинг кўксини ўзини, ўзлигини, илдизларини англашдек ҳақиқат мудом куйдириб, ғайратига чўғ солиб туради. Бундай одам бугун ҳаётимиздаги ўзгаришларга жим қараб тура олмайди. Балки оддий-гина қишлоғидаги, маҳалласидаги янгиланишлардан тўлқинланиб, демакки, шунга яраша ҳамюртлари-нинг ҳам ўзгариши, уйғониши керак-лигини баралла айтишдан тортинмайди.

Нуроний 83 ёшни қаршилаган Бойсун тумани “Пулҳоким” маҳалласида яшовчи Хоним Тошбоевга ҳам бутун бошли халқнинг фаровон ҳаёти учун қилинаётган катта ишлардан, соатлаб тик оёқда туриб, ҳақиқатнинг кўзига кўзгу тутиб, маънавий ҳаётимизда ҳам инқилоб ясаётган Юртбошидан ғурурланиб, фахрланиб яшаётган инсон, дея таъриф бериш мумкин.

Айниқса, отахоннинг яқинда давлатимиз Раҳбарининг вилоятимизга ташрифи чоғида, Қизириқ туманида ўтказган видеоселектор йиғилишида бойсунликлар номидан биринчи бўлиб сўз олиб, тумандаги ўзгаришлар, Пулҳоким қишлоғининг обод гўшага айланаётганидан беҳад бахтиёр эканлигини айтиб, бунинг учун Президентимизга миннатдорчилик билдиргани, умрига умр тилагани кўпчиликни, жумладан, давлат раҳбарини ҳам руҳлантирди. Зеро, бу эътироф кекса ёшли отахоннинг жамиятга дахлдор эканлигини ҳис қилиб яшаёгани, атрофдаги воқеаларга бефарқ бўлмай, дадил муносабат билдираётганидан далолатдир.

— Ўтган бир ярим йил мобайнида 10-15 йилга татигулик ишлар қилинди, — дейди Хоним бобо Тошбоев. — Биргина Бойсун туманининг ўзида замонавий қишлоқ оилавий поликлиникаси қурилишидан тортиб ичимлик суви муаммоси, эндиликда кўмир ва газ конининг ишга туширилиши, хусусий клиникалар, 6 та ижтимоий дорихона, 16 та хусусий болалар боғчаси ва битта хусусий умумтаълим мактаби қурилиши — бари-бариси ҳар бир тумандошимнинг кўнглига қувонч улашди. Чунки бу ишлар амалга ошгач, юрагимизда занг босиб ётган тугунлар ечилари, юзлаб бойсунлик ёшлар ишли бўлади, илм ўрганади, халқимизнинг ҳаёти яна яхшиланади. Энди бизнинг ҳам шаҳарликлардан кам жойимиз қолмайди,  бизда ҳамма нарса бўлади.  Мисол учун Хўжамайхона сувининг қувур тортиб тумандаги 18 та қишлоққа олиб келиниши 110 мингдан зиёд аҳолини неча йилдан бери қийнаб келаётган муаммодан халос этади. Бу ишларнинг роҳатини эса фақат биз — халқ кўради.

Халқда шогирд узтозидан, ўғил отадан ўзади, деган гап бор. Бу ибора бизнинг юртда Президентимиз мисолида ўз исботини топди. Демак, биз оддий халқ учун куйиб-пишаётган бу инсонга хайрихоҳ бўлишимиз, ёлғондан, таъмадан, дангасаликдан қочиб, белни боғлаб, қўлни қўлга бериб ишлашимиз керак.

Очиғи, отахоннинг меҳнатда пишган қўллари билан елкамга дадил қоқиб гапиришига, ғайратига ҳавасим келди. Хоним бобо 40 йил Бойсун туманидаги 28-умумтаълим мактабида физика-математика фанларидан ўқувчиларга сабоқ бериб, кўп йиллар мактабда директорлик қилган. Ўн нафар фарзандни тарбиялаб вояга етказган отахон юзлаб шогирд лар ҳам етиштирган. У кишининг кўксини безаб турган Ўзбекистон халқ маорифи аълочиси, “Эл-юрт ҳурмати” ордени ва “Ўзбекистон Конститутциясига 25 йил” эсдалик нишонлари ўтган умри давомида ҳалоллик ва шижоат билан ишлаганидан, фидойи инсон эканлигидан гувоҳлик бериб турибди. Зеро, шу ёшга кириб ҳали ҳам қишлоқ оқсоқоли сифатида одамларнинг, оилаларнинг бошини қовуштириб юришдан эринмаган отахоннинг ғайратидан, кўксини тўлдириб турган милий ғуруридан улгу олсак арзийди.

Феруза РАҲМОНҚУЛОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan