Бош саҳифа / Таълим / Барчага манзур тадбир

Барчага манзур тадбир

Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида давлатимиз раҳбари раислигида 2019 йил 19 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ижроси Музработ тумани давлат 8-ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби ёшлари учун ҳақиқий истеъдодларни кашф этди.

Мактаб бошланғич синф ўқитувчиси Зубайда Абдулҳакимова 2“А”-синф ўқувчилари билан биргаликда тадбир ўтказди.

“Келажак ёшлари” деб номланган тадбир кечасига 300 дан зиёд ёшлар жалб этилди. Тадбирга йиғилган меҳмонлар жажжи болажонларнинг иқтидор ва истеъдодларини катта қизиқиш билан томоша қилдилар. Улар томонидан ижро этилган қўшиқ ва рақслар барчага бирдек манзур бўлди.

Мактаб маъмурияти тадбирни қизиқарли ташкиллаштиришгани учун З.Абдулҳакимова ҳамда мактаб ёшлар етакчиси Ф. Раҳмоновларга миннатдорлик билдирди.

А. МЎМИНОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳарбийлар-ёшлар даврасида

“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига асосан мамлакатимизда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE