Бош саҳифа / Қишлоқ хўжалиги / Баравж ғўзалар

Баравж ғўзалар

Жорий йилда 74 минг гектар майдонда ғўза ўстириб, мўл ҳосил етиштириш ишқида меҳнат қилаётган пахтакорларимиз ўсимлик парваришини агротехника тадбирлари асосида ташкил этишаяпти.

Пешқадам фермер хўжаликларида ғўза қатор оралари икки марта культивация қилиниб, бир марта чуқур юмшатгичлар билан ишлов берилди, икки марта озиқлантирилди. Деярли ҳамма фермер хўжаликларида ёш ниҳоллар бир марта суғорилиб бўлинди. Бегона ўтларни камайтириш ва зараркунандаларга қарши курашиш тўғри ташкил этилаётганлиги эвазига ёш ниҳоллар кун сайин кўкка бўй чўзмоқда.

Термиз туманидаги “Рўзибой Хўжанов”, Ангор туманидаги “Раҳима Ангор”, “Саидносирхон” , Қумқўрғон туманидаги С. Бойматов номли СИУ таркибидаги фермер хўжаликлари далаларида намунали парваришланган ғўзалар пешма-пеш гулламоқда.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Хирмон тўлиб тўкилди дон…

Воҳамиз ғаллакорлари давлатга ғалла сотиш шартномавий режасини ошириб бажаришди. Қабул масканларига бугунгача 289,9 минг ўрнига …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE