Бош саҳифа / Қишлоқ хўжалиги / Баракали хирмон

Баракали хирмон

“Ўзбекистон” фермерлар уюшмаси Қумқўрғон тумани марказидан анча олисда. Уюшма ҳудудида яшовчи аҳоли асосан деҳқончилик билан шуғулланади.

Ҳар бир фермер хўжалигида уюшиб ишлаётган деҳқонларнинг баракали меҳнати зое кетмаяпти. Уюшма аъзолари бу йил 910 гектар ғаллазордан мўл ҳосил олишганди. Далаларда ҳамжиҳатлик билан меҳнат қилган деҳ- қонлар 769 гектар майдондаги ғўзани ҳам намунали парваришлаганликлари туфайли режани ортиғи билан бажариб, юзлари ёруғ бўлиб турибди. Ғўза ўстирган 39 та фермер хўжалигининг барчаси пахта тайёрлаш шартнома режасини уддалади. Абдураҳмон Саидов бошлиқ “Тойлоқ олмазори” фермер хўжалиги аъзолари 65 тонна ўрнига 100 тонна пахта сотдилар. Айниқса, Панжи Маъдиев раҳбарлигидаги “Гўзал чаманзор” фермер хўжалиги аъзолари ютуғи қувончли. Улар уч иш кунида давлат режасини бажаришган бўлса, ҳозиргача режага қўшимча 18 тонна “оқ олтин” топширдилар. Мамасоат Бойқўзиев етакчилигидаги “Чўкирли омади” фермер хўжалиги аъзолари ҳар гектар майдондан 34 центнердан хирмон кўтаришди.

Деҳқонлар пахтазордаги бор ҳосилни йиғиб олиш билан бирга, ғалла экишга алоҳида эътибор беришаётир. Бугунгача 600 гектар майдонга “Таня”, “Крошка”, “Юка” навли буғдой уруғи экиб бўлинди.

— Эртачи уруғ ташланган майдонларда ғалламиз кўкариб қолди, — дейди фермерлар уюшмаси раиси Алимардон Мусаев. — Бор сувдан унумли фойдаланиб, ноябрь ойининг бошигача буғдойимизни тўлиқ кўкартириб олиш учун ҳамжиҳатлик билан меҳнат қилаяпмиз…

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мўл ҳосилга замин

Денов туманида агросаноат мажмуи ва уруғчилик фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 5 …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE