Бош саҳифа / Жамият / Барҳаёт сиймо

Барҳаёт сиймо

Қумқўрғон туманидаги 1-ўрта таълим мактабида мустақиллигимиз асосчиси, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан тадбир ташкил этилди.

Туман халқ таълими бўлими ва мактаб маъмурияти ташаббуси билан ўтказилган ушбу тадбирда  жамоат ташкилотлари вакиллари, ўқитувчи ва ўқувчилар иштирок этди. Унда сўзга чиққанлар  Биринчи Президентимизнинг Ватанимиз ривожига улкан ҳисса қўшганлигини, Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашида қилган хизматларини фахр билан эътироф этишди.

Шунингдек, тадбирда Биринчи Президентимиз  ҳаёти ва ижодига бағишланган видеоролик ҳам намойиш қилинди.

Шундан сўнг мактаб ўқувчилари томонидан қўшиқ ва рақслар ижро этилди.

Тадбир якунида мактабда “И.А. Каримов — барҳаёт сиймо”  мавзусида   ўтказилган иншолар ва расм- лар танлови ғолиби бўлган ўқувчиларга эсдалик совғалари, фахрий ёрлиқлар  топширилди.

Алишер ХАЖИМАТОВ,
Қумқўрғон туманидаги 1-ўрта
таълим мактаби директорининг
ўқув ишлари бўйича  ўринбосари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan