Бош саҳифа / Жамият / Барҳаёт сиймо

Барҳаёт сиймо

Ҳар бир миллатнинг тарихий қаҳрамонлари, миллатни миллат сифатида танитадиган сиймолари бўлгани каби бизнинг ҳам ана шундай улуғ боболаримиз бор. Улар қаторидан муносиб ўрин эгаллаган зот — Ислом Каримовдир.

Бу инсон Ўзбекистонни улуғ йўлга бошлаган, жаҳон ареналарида ўз сўзи бор давлатга айлантира олган, бунёдкорлик маконини барпо этган чинакам қаҳрамондир. Ёшларга кенг имкон берган, кексаларни эъзозлаган, юртни гулу бўстонга айлантиришда муносиб ҳисса қўшган бу зотни бугун хотирлаб, кўплаб бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Хусусан, бизнинг мактабимизда ҳам Биринчи Президентимиз хотирасига бағишлаб турнирлар, мусобақалар ҳамда хотира дарслари ташкил этилмоқда. Ўтказилаётган тадбирларда Ислом Каримовнинг қилган эзгу ишлари саҳна кўринишлари ва тақдимотлар орқали намойиш этилмоқда. Биринчи Президентимизнинг ҳар бир сўзи биз ёшлар учун руҳан мадад, жисмонан қувват бағишлаб туриши муқаррардир.

Динара БАХТИЁРОВА,
Термиз шаҳри 3-умумтаълим
мактаби ўқувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Битирувчилар МИБда ишлаши мумкинми?

Бу саволга талабалар Термиз давлат университетида Маж-бурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси вакиллари билан ўтказилган …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan