Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Банкротлик аломатлари

Банкротлик аломатлари

Банкротлик — иқтисодий суди томонидан эътироф этилган, қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини тўла ҳажмда қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини тўла ҳажмда бажаришга қодир эмаслигидир.

Банкротлик институти — хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги муносабатлар амалиёти ва ҳуқуқий тартибга солиш тизимида нисбатан янги институтдир.

Қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги, агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки) тўловлар мажбурияти юзага келган кундан эътиборан уч ой давомида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, унинг банкротлик аломатлари деб эътироф этилади.

Банкротлик тўғрисидаги иш банкротлик аломатлари мавжуд бўлган такдирда, агар қарздор юридик шахсга нисбатан жами талаблар энг кам иш ҳақининг беш юз каррасини ташкил этадиган бўлса, қарздор якка тартибдаги тадбиркорга нисбатан эса энг кам иш ҳақининг камида ўттиз каррасини ташкил этадиган бўлса, иқтисодий суди томонидан қўзғатилиши мумкин.

Қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан қарздор, кредитор ва прокурор пул мажбуриятлари бажарилмаган ҳолларда мурожаат этиш ҳуқуқига эга. Мажбурий тўловлар мажбурияти бажарилмаганлиги натижасида эса ариза билан иқтисодий судига мурожаат этиш ҳуқуқига қарздор, прокурор, давлат солиқ хизмати органлари ва бошқа ваколатли органлар эга.

Қарздорда банкротлик аломатлари мавжуд бўлса, ўзини банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан иқтисодий судига мурожаат этишга ҳақли.

Иқтисодий суди судьяси «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ва Хўжалик процессуал кодекси билан ўрнатилган талабларга риоя этилган ҳолда берилган қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризани қабул қилиши шарт.

Судья қарздорни банкрот, деб топиш тўғрисидаги ариза келиб тушган пайтдан эътиборан беш кундан кечиктирмасдан аризани қабул қилиш ва банкротлик ишини қўзғатиш ёки аризани қабул қилишни рад этиш ёхуд қайтариш тўғрисидаги масалани ҳал қилади.

Тугатишга доир иш юритиш муддати бир йилдан ошмаган муддатда амалга оширилади. Бу муддат зарурат бўлганда суднинг ажрими билан узайтирилиши мумкин.

Х.ТУРСУНОВ,
Шеробод туманлараро иқтисодий суди раиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Божхонадан ўтиш янада қулай!

Қўшни давлатлар билан алоқаларимиз янада кенгайиб, чегарадан ўтиш тартиби анчайин осонлашгандан сўнг, кўпчиликда ташқи ҳудуддан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan