Бош саҳифа / Жамият / Банк сармояси эвазига

Банк сармояси эвазига

Термиз туманидаги “Сурхон-Янгиариқ” сув истеъмолчилар уюшмаси ҳудудида “Сарваржон Зиё-Мед” хусусий корхонасига қарашли икки қаватли лор клиникаси биноси қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Бу тадбиркорларнинг хусусий тиббиёт муассасаларини кўпайтиришга доир ҳукумат қарорига амалий жавобидир.

Янги клиникада қулоқ, томоқ, бурун соҳалари касалликларига учраган беморлар даволанади. Клиникада болалар врачи жажжиларда учрайдиган шу йўналишдаги хасталикларни даволаш бўйича иш олиб бораяпти.

— “Ҳамкорбанк” дан олган кредит эвазига аҳолига тиббий хизмат кўрсатадиган замонавий клиникани қуриб, ишга туширдик, — дейди тадбиркор Умида Амонтурдиева. — Шифо масканимизда 8 киши ишли бўлди. Энг муҳими, бундан кейин қулоқ, томоқ, бурун хасталикларига дучор бўлган қишлоқ аҳолиси вилоят маркази Термиз шаҳридаги шифохоналарга қатнаб, вақтларини беҳуда кетказишмайди. Ширин сўзли, хушмуомалали врач ва ҳамширалар, замонавий тиббиёт анжомлари ёрдамида беморларга сифатли хизмат кўрсатишаяпти.

ЎЗ МУХБИРИМИЗ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Конференция бўлиб ўтди

Қизил ярим ой жамияти узоқ йиллик тарихга эга. Ушбу ташкилот табиий ва техноген тусдаги фавқулодда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE