Бош саҳифа / Жамият / Бандихон тумани қайта ташкил этилади

Бандихон тумани қайта ташкил этилади

Вазирлар Маҳкамасининг Бандихон туманини қайтадан тиклаш ҳақдаги тегишли қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Маълумингизким, ҳукуматнинг 2010 йил 24 декабрдаги қарори билан Сурхондарё вилоятининг Бандихон тумани тугатилиб, унинг ҳудуди Қизириқ туманига бирлаштирилганди.

Ҳужжатга кўра, Сурхондарё вилоятининг Бандихон тумани қайта тикланиб, Қизириқ ва Бойсун туманлари чегаралари ўзгартирилиши мумкин.Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани ҳудудидаги “Бандихон”, “Бектепа”, “Обод турмуш”, “Полвонтош”, “Сарой”, “Бирдамлик”, “Чинор”, “Пахтакор”, “Навбаҳор”, “Фаровон”, “Баҳористон”, “Ўрғилсой”, “Гулбоғ”, “Қалдирғоч”, “Зевар”, “Хўжаипок”, “Обод юрт” ҳамда “Бағри кенг” маҳалла фуқаролар йиғинларини (умумий ер майдони 20531 гектар) ҳамда Бойсун туманининг “Сайроб” ва “Ғайрат” массивларидан (умумий ер майдони 17360 гектар) қайта тикланаётган Бандихон тумани таркибига ўтказилади.

Қизириқ ва Бойсун туманлари ҳудудидан Бандихон тумани ҳудудига ўтказилаётган ер майдони чегараларининг тавсифи ва чизма шакллари тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида 21 ноябрга қадар жамоатчилик эътиборига ҳавола этилаётган қарор лойиҳасига https://regulation.gov.uz/uz/document/9923 ҳаволаси орқали овоз беришингиз, таклифларингизни билдиришингиз мумкин.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Япониялик журналистлар воҳамизда

Япониялик журналистлар Сурхондарё вилоятидаги ижодий сафарини Термиз туманидаги Султон Саодат меъморий мажмуаси ва Қирққиз тарихий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE