Бош саҳифа / Жамият / Балиқ овлаш тақиқланади!

Балиқ овлаш тақиқланади!

Ҳар йили баҳорда “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ов қилиш ва балиқ овлаш қоидалари” талаблари ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг тегишли буйруғига асосан республикамиз ҳудудида балиқларнинг табиий кўпайиш даври белгиланади.

Жорий йилнинг 16 апрелидан 31 майигача балиқларни овлаш тақиқланади. Чунки шу даврда жониворларнинг уруғ қўйиш ва кўпайиш жараёни кузатилади.

Шунга кўра, вилоят ҳудудидаги барча табиий сув ҳавзаларида браконьерларга қарши курашиш кучайтирилиб, моторли қайиқларни сувга туширишга йўл қўйилмайди.Фақат ҳаваскор балиқчиларга қармоқларда (илмоқлар) балиқлар сони 5 тадан ортмаган ҳолда овланишига йўл қўйилади.

Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари мавсум давомида воҳадошларимизни бу ишга бефарқ бўлмасликлари, жойларда жамоатчилик назоратини олиб бориш, агар қонун бузилиш ҳолатлари кузатилганда, бундай шахсларга нисбатан қонуний чора кўрилишида соҳа мутахассисларига яқиндан кўмак беришларини сўрайди.

М. НОРМАМАТОВ, Ш. ИБРАГИМОВ,
вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
бошқармаси мутахассислари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Конференция бўлиб ўтди

Қизил ярим ой жамияти узоқ йиллик тарихга эга. Ушбу ташкилот табиий ва техноген тусдаги фавқулодда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE