Бош саҳифа / Жамият / Балиқ овламончи бўлган броконьерлар “қармоқ”га илинмоқда

Балиқ овламончи бўлган броконьерлар “қармоқ”га илинмоқда

Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Мамлакатимизда баҳор фасли табиий кўллардан балиқ овлаш қатьиян таьқиқланади. Бу тартибнинг жорий этилгани мавсумда балиқлар ўз наслини табиий кўпайтириши учун қулай муҳит яратиб, халқимизнинг луқмаи ҳалолга бўлган талаб ва эҳтиёжини тўлароқ қондиришга хизмат қилади. 

Табиат жонкуярлари томонидан бу ҳақда кенг кўламдаги тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилиб, мавсумда ноқонуний ҳаракат қилаётган шахсларга кескин чоралар кўрилаётган бўлса-да, соҳа ходимларининг ҳамон табиий кўлларда броконьерларга дуч келаётгани ва улар ғайриқонуний балиқ овлаб, назоратчилар “қармоғи”га илингач, ўзларини гуёки ўрнатилган бу қоидадан бехабардек тутаётгани ачинарлидир. 

–Уруғ қўйиш мавсумида ҳудуддаги табиий сув ҳавзаларида саноатбоп балиқ овлаш қатьиян ман этилган, – дейди Сурхондарё вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Баҳодир Ўринов. – Шунга асосан ноқонуний ов қилишга қарши жиддий кураш олиб борилади. Моторли қайиқларни сувга туширишга мутлақо йўл қўйилмайди. Бу луққмаи ҳалолнинг сув ҳавзаларида эркин ҳаракатланиб, мавсумда кўпайиши учун қулай имкониятдир. Бу ҳақда жойларда тушунтириш ишлари олиб борилаётган бўлса-да, назоратчиларимиз қонунга зид балиқ овлаётган кишиларни қўлга олмоқда.

Амалдаги қонунларимизга кўра, ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини, шунингдек ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турларини амалга ошириш тартибларини бузган фуқароларга кескин чоралар қўллаш белгиланган. Лекин, айрим броконьерлар бу қоидаларга риоя этмаётгани кузатилмоқда. Жумладан, мавсум бошланганидан вилоятда етти ҳолатда ноқонуний балиқ овлаётган шахслар ушланиб, уларга 7 миллион 805 минг сўм жарима чораси қўлланилди.

Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Термиз тумани инспекцияси назоратчилари томонидан ўтказилган тезкор рейд чоғида Қорахон маҳалласида яшовчи Ж.Т Учкўл массивидаги табиий сув ҳавзасида ов қилиш ва ов қилиш қоидаларини қўпол бўзганини аниқлаб, тегишли жазо чораларини қўллади. Жарқўрғон тумани инспекцияси инспекторлари туман ИИБнинг хатига асосан маҳалла ҳудудидаги табиий кўлда Ёшлик маҳалласида яшовчи Ш.Б в Х.Гларни “ёшлиқ” қилиб, ғайриқонуний балиқ овлаётганида ушлаб олди. Бу қилмиши учун уларнинг ҳар бири 1 миллион 115 минг сўмдан жарима тўлайдиган бўлди.

Яна бир ҳолатда эса вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари Қумқўрғон туманидаги Жанубий Сурхон сув омборида Хўжамулки маҳалласида яшовчи С.Р ни 35 дона балиқни ноқонуний овлаётганида қўлга олди. Унга нисбатан 1 миллион 115 минг сўм жарима қўлланилиб, етказилган 2 миллион 345 минг 500 зарарни ундириш ва қонуний чора кўриш учун ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органига топширилди. Броконьердан мусодара қилинган балиқлар Термиз ҳайвонат боғида парваришланаётган қушларга озуқа сифатида топширилди. 

Вилоятда балиқларнинг кўпайиш мавсумида броконьерларга қарши кураш давом этмоқда.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan