Бош саҳифа / Жамият / Балиқчилик хўжалигида

Балиқчилик хўжалигида

Термиз туманида Нормуҳаммад Нораҳмедов раҳбарлик қилаётган “Термиз агро фиш экспорт” агрофирмасида балиқнинг 4 та тури  кўпайтирилмоқда.

— Ўтган йилнинг февраль ойида ташкил этилган жамиятимизга фойдаланилмай турган жойдан балиқ етиштиришга ер ажратишганди, — дейди жамият раҳбари  Н. Нораҳмедов. — Ишнинг бошланиши анча қийин кечди. Олдинига ўзимизнинг маблағ билан, кейинчалик АТИБ “Ипотека банк” вилоят филиалининг 2 миллиард беш юз миллион сўмлик имтиёзли кредити ёрдамида ишни йўлга қўйдик.

Жорий йилнинг февраль ойида ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёев вилоятимизга ташриф буюрганларида у киши билан учрашиш бахтига муяссар бўлдим. У кишининг биз тадбиркорларга бераётган эътиборларидан жуда миннатдорман. Шу йил 12 та турли  ҳажмдаги ҳовуз қазиб, ҳозирда оқ амур, дум пешона ва зоғора балиқларини парваришлаяпмиз. Бу йил  50 тонна балиқ етиштириб, шартнома асосида Ангор, Жарқўрғон, Шеробод, Термиз тумани ва шаҳар аҳолиси ҳамда умумий овқатланиш нуқталарига етказиб беришни ният қилганмиз.

Шунингдек, яқин вақтлар оралиғида Жаҳон банкининг  имтиёзли кредити ҳисобидан 550 минг доллар миқдорида кредит олиб, қўшимча иш ўрни яратиш ва ёпиқ тарздаги ҳовузлар ташкил этиш ҳамда балиқчиликни янада ривожлантиришга мўлжалланган асбоб-ускуналар харид қилмоқчимиз.

 Р. УСАНОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Битирувчилар МИБда ишлаши мумкинми?

Бу саволга талабалар Термиз давлат университетида Маж-бурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси вакиллари билан ўтказилган …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan