Бош саҳифа / Жамият / Байрамни кулиб қарши оламиз

Байрамни кулиб қарши оламиз

Ўтиб бораётган 2018 йил ҳам охирлаб, Янги йилга саноқли соатлар, дақиқалар қолмоқда. Бир йил давомида ҳар бир инсон ўз умрида янгилик яратишга, жисмоний ва ақлий меҳнат билан шуғулланиб, жамият учун фойда келтиришга ўз ҳиссасини қўшди. Аммо хоҳлаймизми, йўқми, шу давр мобайнида толиқиш сезиб, маданий дам олишга иштиёқимиз ортиши табиий ҳол.

Бизга берилган маълумотларга қараганда, Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 17 октябрдаги “Президент арчаси” тадбирини ўтказишга тайёргалик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоят маданият бошқармаси томонидан жорий йилнинг 18 декабридан 2019 йил 10 январгача бўлган муддатга мўлжалланган байрам тадбирларини ўтказиш режаси ишлаб чиқилган. Ҳозирда вилоятимизнинг турли ҳудудларида Янги йил арчаси табдирлари кўтаринки руҳда бўлиб ўтмоқда. Жумладан, Термиз шаҳридаги “Болажон” маданият ва истироҳат боғида ҳам кўнгилочар тадбирлар ташкил этилаяпти. Унда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда турли хил чиқишлар, концерт дастурлари, таниқли хонандаларнинг куй-қўшиқлари арча атрофига йиғилганларга хуш кайфият улашишга хизмат қилмоқда. Янги йил байрам тадбирлари ўтказилаётган ушбу майдон кун давомида одамлар билан гавжум. Арча атрофида эса вилоят мусиқали драма театри томонидан ташкил этилган, ҳаммамиз орзиқиб кутадиган Қорбобо, қорқиз, эртак қаҳрамонлари, ялмоғиз кампир билан янада кўтаринкилик бағишлаяпти.

Бундан ташқари, вилоят ҳокимлигининг жорий йил 24 октябрдаги “Вилоятда “Президент арчаси” тадбирига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ташкил этиш тўғрисида”ги йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида воҳамизнинг барча шаҳар ва туманларида ўтказиладиган “Янги йил” концерт дастурини ташкил этиш режаси ҳам ишлаб чиқилган. Ушбу янги йил тадбирларини ташкил этишга маданият тизимидаги ташкилотлар масъул сифатида бириктирилган. Бу каби кўнгилочар тадбирлар байрамга ташриф буюрганларга маданий ҳордиқ чиқаришлари ва эртанги кунга ишонч билан қадам ташлашларига замин ҳозирласа не ажаб.

Зеро, Янги йилдаги кайфият йил давомида ҳамроҳ бўлишини инобатга олган ҳолда барчани мароқли дам олишга чорлаб қоламиз.

Адолат МЎМИНОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Осойишталик посбонлари эҳтиёжманд 1000 оилага ўн турдаги озиқ-овқат маҳсулоти етказиб бермоқда

Сурхондарё вилояти ички ишлар идоралари ходимлари Президентимиз томонидан илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan