Бош саҳифа / Жамият / Байрамга совға

Байрамга совға

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Узун туман Кенгашининг замонавий усулда барпо этилган биноси, “Узун Равнақ Файз” савдо комплекси ва туман деҳқон бозорининг фойдаланишга топширилиши энг улуғ, энг азиз байрам — Ватанимиз мустақиллигининг 27 йиллигига ажойиб туҳфа бўлди.

Туманнинг 165 минг нафардан ортиқ аҳолиси истиқомат қилаётган 45 та маҳалла фуқаролар йиғини фаолиятини мувофиқлаштириб турувчи кенгаш биносида 700 миллион сўмлик қурилиш монтаж ва жиҳозлаш ишлари амалга оширилди.

“Узун Равнақ Файз” савдо комплекси қурилишига эса 15 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланиб, бу ерда сотувчи ва харидорлар учун қатор қулайликлар яратилди. 138 та савдо шахобчаси ташкил этилиб, турли арзон ва сифатли буюмлар савдоси йўлга қўйилди, 450 та янги иш ўрни яратилди.

Фойдаланишга топширилган туман деҳқон бозорида гўшт, сут, тухум ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда хўжалик моллари сотишга мўлжалланган 596 та савдо растаси мавжуд. Барча иншоотлар тоза ичимлик суви билан таъминланиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш омбори, автомобиллар тўхташ жойи қурилгани сотувчи ва харидорларга қулайлик яратмоқда. Бу ишларни амалга ошириш учун 7,5 миллиард сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилди. 750 нафар фуқаро доимий иш билан таъминланди.

Бир сўз билан айтганда, вилоятимиз шаҳар ва туманларида амалга оширилаётган бу каби бунёдкорлик, яратувчанлик, ташаббускорликнинг барчаси одамларнинг ҳаётидан мамнун, жамиятдан рози бўлиб яшашига қаратилгани билан янада қувонарли.

Вилоят ҲОКИМЛИГИ матбуот хизмати

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Vaksina vahimasi

Bir necha yillardan buyon butun dunyoni tashvishga solgan, jamiyat hayotining barcha jabhalariga birday jabr ko‘rsatgan, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan