Бош саҳифа / Жамият / Байрам табриги

Байрам табриги

27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни. Бу сана нафақат соҳа ходимлари, балки уларнинг ижодидан баҳраманд бўладиган миллионлаб муштарийлар,  зиёлилар ва халқимиз томонидан ҳам қутлуғ байрам сифатида нишонланади.

Чунки бу соҳанинг  ҳаётимиздаги ўрни ва таъсири ҳар доим юқори бўлган. Оммавий ахборот воситалари Тўртинчи ҳокимият сифатида тобора катта ишонч ва ҳурмат қозониб бораётган экан, бунинг негизида, аваламбор, журналистлар, кўп ҳолатларда кўзга ташланмайдиган камтарин муҳаррирлар, ноширлар, матбаа соҳаси ва замонавий ахборот коммуникация тармоқларининг минг-минглаб заҳматкаш ишчи-хизматчиларининг кундалик оғир ва сермашаққат меҳнати мужассам. Сана муносабати билан барча журналистларни, матбаа соҳаси вакилларини самимий муборакбод этиб, заҳматли, аммо шарафли касбларида ижодий ютуқлар тилайман.

Райҳон МЕНГЗИЁЕВА,
“Қумқўрғон садоси”  газетаси
бош муҳаррири

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мени кутган ҳақиқат…

Чамаси, 2008-2009 йиллар эди. Қашқадарёга бордим. Яқинларимни, яъни отамнинг акалари ва укаларини зиёрат қилгач, 1-2 …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan