Қутлуғ аём, Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати билан вилоят мусиқали драма театри жамоаси ўзига хос совға ҳозирлади.
Ёзувчи ва драматург Холиқ Хурсандовнинг “Жаннат излаб” спектаклини вилоятимиздаги касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар, олий ўқув юртлари талабалари ҳукмига ҳавола этишни бошлади.
Бу асарнинг мазмун-моҳияти унда кўтарилган муаммолар бугун давр руҳини ўзига сингдирган бўлиб, ёшларни эл-юртга муҳаббат, Ватанга садоқат, миллий қадриятларга эҳтиром руҳида тарбиялайди.
Спектакль дастлаб Термиз шаҳридаги касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда намойиш этилмоқда. Ўйлаймизки, бу саҳна асари устоз-мураббийлар, талаба ва ўқувчиларга манзур бўлади.
Сафар АЛИ