Бош саҳифа / Жамият / Бахтсиз ҳодисага сабабчи бўлманг!

Бахтсиз ҳодисага сабабчи бўлманг!

Термиз темир йўл  масофа корхонаси тасарруфида 42  та темир йўл кесишмаси мавжуд.

Уларнинг барчаси “Термиз—Қумқўрғон”,  “Термиз—Болдир” йўналишларидан ўтади. Катта автомобиль йўллар билан туташган темир йўл кесишмаларининг 7 таси доимий қўриқланадиган ва 35 таси эса қўриқланмайдиган объектлар сирасига киради. Ана шу кесишмаларда ҳар ойда ҳар хил даражадаги қоидабузарлик ҳолати содир этиляпти. Гарчанд темир йўл кесишмаларида поезд состави яқинлашаётганлигини билдирувчи огоҳлантирувчи чироқлар ёниб турганига қарамай, баъзи   ҳайдовчилар бошқараётган техникаларини тўхтатмай, «тезроқ ўтиб олай», деган мақсадда тезликни ошириш ҳоллари учрамоқда. Ёки қўриқланадиган  кесишмаларда шлагбаумлар туширилганда ҳам поезд вагонини ўтказиб юборишини кутмай, автотранспортини ҳайдаб кетиш ҳоллари рўй бериб турибди. Жорий йилнинг  ўтган январь-июль ойларида “шошқалоқ” ҳайдовчилар томонидан 59 ҳолатда қоидабузарликлар   содир этилган.

Шу йилнинг 20 июль куни Қашқадарё темир йўл масофасига қарашли қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасида «Камаз» русумли автомашина тепловоз билан тўқнашув содир этган. Натижада бир шош- қалоқ ва эътиборсиз ҳайдовчи туфайли 3 киши бевақт оламдан кўз юмди. Йўл тасодифларга тўла. Шу боис корхонамиз мутахассислари темир йўл яқинида  жойлашган ташкилотлар, маҳалла ва ўқув  масканларида ишчи-хизматчилар,   ёшлар учрашувлар   ташкил  этишаяпти ва   темир   йўл кесишмаларидан ўтиш қоидалари, уларга амал қилмасликнинг салбий   оқибатлари хусусида батафсил тушунтиришмоқда. Жорий йилнинг ўтган вақти мобайнида 77 маротаба шундай учрашув уюштирилди ҳамда иштирок этган 4 114 нафар фуқарога тушунтириш ишлари олиб борилди.

Сўнгги вақтда “Термиз—Қумқўрғон”, “Термиз—Болдир”   йўналишида темир йўл яқинида яшайдиган аҳоли томонидан темир йўл  атрофларида чорва молларини боқиш ва қаровсиз қолдириш ёки ёш болаларга ишониб ташлаб кетиш ҳолатлари бот-бот учраб турибди. Бунинг оқибатида уй ҳайвонлари темир йўлга чиқиб, поездлар ҳаракатини қийинлаштирмоқда. Боз устига ушбу жойларда айрим ёш болалар томонидан рельс лар устига ҳар хил нарсаларни қўйиб кетиш ҳоллари учраяпти. Энг ачинарлиси шундаки, темир йўлга яқин истиқомат қилаётган аҳоли темир йўллар атрофида чиқинди тўкиб, бир  томондан манзарани бузаяпти ва атроф-муҳитга  зиён етказишмоқда.

Қайсидир маънода ҳар  биримиз темир йўл хизматидан фойдаланамиз. Шундай экан, темир йўллар атрофини  чиқиндихонага айлантирмаслик, балки тоза-озода сақлашга ҳамда ҳаракат хавфсизлигига катта эътибор қаратмоғимиз лозим.

Н. СОАТОВ,
Термиз темир йўл масофа корхонаси раҳбари
О.ҚУРБОННАЗАРОВ,
«Ўздавтемирйўлназорат»инспекцияси Қашқадарё филиали бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan