Бош саҳифа / Жамият / Бахтимиз пойдевори

Бахтимиз пойдевори

Конституция йўқ жамиятда маълум даражада ижтимоий тартибсизлик, ҳудудий келишмовчилик, сиёсий бошбошдоқлик ва турли талафотларга кенгроқ ўрин қолади. Бир сўз билан айтганда, Конституция мустақиллик, тенглик, демократия, инсонпарварлик учун кураш мевасидир.

Ҳаттоки, расмий конституцияси йўқ давлатлар ҳам мавжуд. Бунга мисол тариқасида Буюк Британияни олишимиз мумкин. Улар қонунлар асосидаги анъаналарга суяниб иш олиб боради. 1991 йил давлат мустақиллигини эълон қилган ўзбек халқи демократик тараққиёт йўлини танлаб олди.

Ўзбекистон халқи ўзининг пировард мақсадини, ижтимоий  иқтисодий, сиёсий ҳуқуқий давлат қуришда конституция мазмун-моҳиятининг исботини кўрди. Мамлакат олдида аҳолининг юксак турмуш даражасини таъминлашга қодир бўлган бозор иқтисодиётини шакллантириш вазифаси туради. Қонун ҳужжатларини тубдан янгилаш жараёни энг аввало, мамлакатнинг асосий қонуни бўлмиш — конституцияни яратишдан бошланди.

Конституциямизнинг бошқа давлат конституцияларидан яна бир фарқи унда маҳаллаларга бағишланган алоҳида бир бобнинг мавжудлигида. Бу билан мамлакатимизда жамиятнинг асосий бўғинларидан бўлган маҳаллага ҳам алоҳида эътибор берилган.

Ҳар бир халқнинг тақдирида муҳрланиб қоладиган тарихий ҳужжатлар миллат равнақи, давлатчилик пойдеворининг мустаҳкам бўлиши учун хизмат қилганлиги билан қимматлидир. Конституциямиз қабул қилиниши билан дунё ҳамжамиятига ўзимизнинг умуминсоний қадриятларимизга содиқ эканлигимизни намоён қилдик. Ушбу умуминсоний қадриятларнинг диққат марказида инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаьни, қадр-қиммати ва бошқа даҳлсиз ҳуқуқларини таъминлаш, давлатимиз олдидаги олий масъулият эканлиги асосий ғоя сифатида танлаб олинди. Конституциямизнинг барча тамойиллари, аввало, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилган бўлиб, давлатнинг мажбурияти ушбу ҳуқуқ ва эркинликларни таъминлашда акс этади. Биринчи Президентимиз  И.  Каримов айтганларидек, “Конституция давлатнинг қиёфаси ва нуфузини белгилаб беради. Ана шу қонунлар мажмуйи орқали давлатни давлат, миллатни миллат сифатида тан олади. Асосий қонунимиз халқ иродасини ва шуурини, ижтимоий  онги ва маданий даражасини акс эттиради. Зотан, унинг тайёрланиши ва муҳокамасида бутун халқ иштирок этади. Конституция халқ тафаккури ва ижодининг маҳсулидир”.

Аҳад ШУКУРОВ, ТерДУ  ўқитувчиси,
Бибихоним РОЗИҚОВА, талаба

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ўзимизни қачон топамиз?…

Эл нетиб топгай мениким, Мен ўзимни топмасам.А.Навоий Мавзуни бежиз Навоий ҳазратларининг ҳикматли иборасидан бошламадим. Хўш, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE