Бош саҳифа / Маданият / Бахшили эл – ботир эл

Бахшили эл – ботир эл

Термиз шаҳридаги 22-болалар мусиқа, санъат ва бахшичилик мактабида вилоят телерадиокомпанияси ҳамда вилоят маданият бошқармаси ҳамкорлигида “Бахшили эл” деб номланган достончилик кечаси бўлиб ўтди.

Асрлар оша сақланиб келаётган бахшичилик санъати, уни янада ривожлантиришга мустақиллик йилларида алоҳида эътибор қаратилди. Халқимизни, айниқса, ўсиб келаётган ёшларни бу санъатдан кенгроқ баҳраманд қилиш, иқтидорли бахшиларни тарбиялашни ўз олдига мақсад қилган бахшилар мактабида навбатдаги маҳорат кечаси ташкил этилди. Унда Ўзбекистон халқ бахшилари Шоберди Болтаев, Абдуназар Поянов, Термиз давлат университети мусиқа таълими йўналиши талабалари, Термиз ихтисослаштирилган санъат мактаби ўқувчилари ҳамда ёш иқтидорли бахшилар иштирок этишди. Достончилик кечасида Маҳаммад бахши Эшбоев “Авазхон” достонидан парча ижро этиб, достон қаҳрамонининг Ватанга муҳаббати, садоқатини тараннум этди. Айтиш жоизки, Маҳаммад бахши ушбу мактабда ёшларга бахшичилик санъатидан сабоқ бериб келмоқда. Кечада унинг шогирдлари Элбек Чориев, Комил Жумаев, Ҳусан Мусаевлар халқ термаларини куйлаб, йиғилганларни хушнуд этди. Кеча сўнггида томошабинларнинг берган саволларига жавоб қайтарилди.

Муборак ЎСАРОВА,
Термиз давлат университети талабаси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Қизиқарли дастурлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan