Бош саҳифа / Маданият / Бахши 7 минг АҚШ долларига эга бўлади

Бахши 7 минг АҚШ долларига эга бўлади

Ҳукумат қарори билан Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, мазкур фестиваль ҳар икки йилда бир марта, 5–10 апрель кунлари Термиз шаҳрида ўтказилади. Фестиваль Маданият вазирлиги томонидан ташкил этилади.

Фестиваль доирасида:

  • бахшичилик ва достончилик санъатини ривожлантириш, бахши-шоир, оқин ва жировлар ижодининг шарқ маданияти ва санъатидаги ўрни ҳамда аҳамиятини янада ошириш ва бошқа масалаларга оид илмий-амалий конференция;
  • бахши-шоир, оқин ва жировлар ҳамда фольклор жамоаларининг Халқаро кўрик-танлови;
  • бахшичилик санъати тарихига оид кўргазма, ўзбек, форс, араб, инглиз ва рус тилларида нашр этилган илмий-тадқиқот асарлар ҳамда илмий-маърифий адабиётлар намойиши ўтказилади.

Халқаро ҳайъат томонидан кўрик-танлов иштирокчиларининг чиқишлари иккита йўналиш бўйича баҳоланади:

  • достон ижрочилиги йўналиши;
  •  чолғу ижрочилиги йўналиши.

Низомга мувофиқ, кўрик-танловда иштирок этувчилардан:

  • концертларда чиқиш тажрибасига эга бўлиши;
  • ўз давлатида ёки бошқа давлатлардаги танлов ва фестивалларда қатнашган бўлиши;
  • тегишли маданият ва санъат соҳасидаги юқори ташкилотлар ёки фес тиваль дирекцияларининг тавсияномасига эга бўлиши талаб этилади.

Кўрик-танловда чиқиш учун фонограммалардан фойдаланишга рухсат этилмайди.

Ғолиблар диплом, статуэтка ва қу- йидаги миқдорларда пул мукофотлари билан тақдирланади:

  • “Гран-при” – 7 000 АҚШ доллари;
  • I ўрин (ҳар бир йўналиш бўйича) 2 х 5 000 – 10 000 АҚШ доллари;
  • II ўрин (ҳар бир йўналиш бўйича) 2 х 3 500 – 7 000 АҚШ доллари;
  • III ўрин (ҳар бир йўналиш бўйича) 2 х 2 500 – 5 000 АҚШ доллари.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Германиялик сайёҳ Термизда адашиб қолди

Сурхон заминидаги мўъжизакор жойлару зиёратгоҳларни томоша қилиш учун дунёнинг турли гўшаларидан сайёҳлар ташриф буюришмоқда. Германиялик …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan