Бош саҳифа / Жамият / Баҳорнинг ҳар дами ғанимат

Баҳорнинг ҳар дами ғанимат

вилоятимиз деҳқонлари шу шиор остида
чигит экишни бошлаб юборишди

Халқимизнинг асосий бойликларидан бири ҳисобланган пахта етиштиришда бой тажриба тўплаган деҳқонларимиз бу мавсум ҳам чигит экишга Наврўз арафаси кунлари киришдилар. Бугунгача ғўза ўстириш учун ажратилган 78 минг гектар майдон текисланиб, пушта олинди.

Эгат очилган далаларга намликни узоқ сақлаш мақсадида сувлаш ишлари ҳам намунали ташкил этилди. Тобга келган далаларда, хусусан, қумлоқ майдонларга пахтакорларимиз чигит экишни қизғин бошлаб юбордилар.

Айни пайтда вилоят далаларида 883 та сеялка таққан чопиқ трактори ёрдамида кунига 5,6-6,5 минг гектар майдонга чигит экилаяпти. Қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида жорий йилда воҳамизда 1810 та фермер хўжалиги аъзолари пахта етиштириш билан шуғулланишади. Мақбуллаштириш жараёнида кичик-кичик фермер хўжаликлари замирида 100 гектардан зиёд майдонни эгаллаган фермер хўжаликлари такшил этилди ва улар зиммасига ҳосилдорликни кескин ошириб, ўтган йилги даражада хирмон уйиш вазифаси юклатилди.

Қишлоқ хўжалигига алоқадор ташкилотларнинг вакиллари бошчилигида ҳар бир фермер хўжалиги даласи бошида чигитни ивитадиган хандаклар ташкил этилиб, уруғликни сифатли намлаш ва дорилашга алоҳида эътибор берилмоқда. Дала меҳнаткашларига қулай шароит яратилганлиги туфайли иш унуми юқори бўлаяпти. Деҳқонларимиз баҳорнинг ҳар дақиқасини ғанимат билиб, экиш ишларини тобора қизитмоқдалар. Айниқса, Жарқўрғон. Қизириқ, Шеробод, Музработ ва Сариосиё туманларида мавжуд техника ва ишчи кучи тўлиқ сафарбар этилиб, экишни тезроқ якунлаш чоралари кўрилаётир.

Илҳом ИСЛОМОВ,
вилоят қишлоқ хўжалик
бошқармаси бош мутахассиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan