Бош саҳифа / Адабиёт / БАҲОР ИЛҲОМЛАРИ

БАҲОР ИЛҲОМЛАРИ

ВАҚТ

Наҳот шунча осон
Ўтиши вақтнинг.
Этагидан ушлаб
Бўларми бахтнинг?

Шу вақт бизни мақсад
Сари элтади.
Манзилни топганлар
Бориб-қайтади.
Вақт отин ҳеч ким
Ёлин тутмайди,
Бизлар кутсак-да,
Бизни кутмайди.

Вақтнинг тарозиси,
Ойи, офтоби,
Тарихга муҳрлар,
Ҳаёт китобин.

БАҲОР

Баҳор келди элимизга,
Шодлик солиб дилимизга.
Қир-далага чиқдик бизлар,
Гуллар тердик бир тўп қизлар.

Гўзалликлар дил яйратар,
Яшилликлар тил сайратар.
Хушбўй ҳидга тўлган боғлар,
Бизнинг дилимизни чоғлар.

Парвоз этар сайроқ қушлар,
Хурсандликнинг айни вақти,
Бизлар билан юринг, дўстлар,
Дилда қолсин баҳор тафти.

Маржона ОДИЛОВА,
Термиз шаҳридаги 12-умум- таълим мактаби ўқувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Китоблар тақдимоти

Туман маданият маркази ходимлари томонидан туманда яшаб, ижод қилаётган шоир ва ёзувчилар билан мунтазам учрашувлар …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan