Бош саҳифа / Сиёсат / Азобланган аёл – меҳр оғушида

Азобланган аёл – меҳр оғушида

Мамлакатимиз Президенти ташаббуси билан жорий йил ёз фаслида Ўзбекистоннинг 156 нафар фуқароси, асосан аёллар ва болалар жанговар ҳаракатлар олиб борилаётган Суриядан Тошкент шаҳрига олиб келинганди.

Уларга ҳукуматимиз томонидан тиббий, психологик, моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатилди. Тегишли давлат идоралари ва Халқаро Қизил Хоч жамияти билан ҳамкорликда амалга оширилган бу иш мамлакат  тарихида кузатилмаган воқеадир.

Инсон—хом сут эмган банда. Одам савдоси, диний экстремистик оқимларнинг алдовларига, “осон йўл билан асал ялаш” дек пуч ваъдаларига  учиб, бир неча йил ўзга юртларда азоб-уқубатларни бошидан ўтказганлардан бири – воҳадошимиз Сайёра Эрматова бўлади. У 2014 йили кимларнингдир сохта сўзларига ишониб, аввалига Россияга, сўнгра Туркияга, ундан кейин Сурияга ўтиб боради. Жангари тўдалар гирдобида қолган аёл уч нафар фарзанди билан ўта оғир кунларни бошидан ўтказади.

–Ҳукуматимизга, давлатимиз раҳбарига мингдан-минг миннатдорлик билдираман,–дейди  С.Эрматова. –Ҳозир Шўрчи тумани, “Ёш ғайрат” маҳалласида маҳаллий ҳокимлик кўмагида  уй билан таъминландим, боғча ёшидаги фарзандим мактабгача таълим муассасига жойлаштирилди. Ўзим кутубхоначи бўлиб ишга кирдим. Туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси О.Ҳакимова ҳамда Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти вилоят ташкилоти раҳбари Р.Акбаров, жамиятнинг туман бўлими раиси  А.Болтаев оиламиз ҳолидан хабар олишиб, моддий ва  маънавий  кўмак беришди. Улардан ҳам чексиз миннатдорман.

Ҳа, жамиятимизнинг инсонпарвар сиёсати  туфайли ўзга юртларда  алдовлар оқибатида қийналган ватандошларимиз давлатимизга қайтарилиб, тинч ҳаётга, жамиятга мослашишлари учун барча шароитлар яратилмоқда.

Д.НОРМУРОДОВ.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Элчи билан учрашув

Ўзбекистон ва Афғонистон Президентларининг олий даражадаги учрашувлари икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатлар, айниқса, савдо айланмаси-нинг …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE