Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Ғазначилик—иқтисод гарови

Ғазначилик—иқтисод гарови

Айни кунда вилоят бўйича ғазначилик бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларида бюджетдан маблағ олувчилар сони жорий йил ҳолатига 1901 тани ташкил қилади. Шундан 210 та республика, 136 та вилоят ҳамда 1555 таси туман (шаҳар) маҳаллий бюджетдан маблағ олувчи ташкилотлар ҳисобланади.

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида адлия вазирлигида 2001 йил 15 майда рўйхатга олинган “Ташкилот ва муассасалар томонидан ўз ходимларидан коммунал хизматлар учун ҳақни иш ҳақидан ушлаб қолиш кўринишида қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг ижросини таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган режа-топшириқ асосида электр энергия бўйича белгиланган режа 156,0 фоизга, табиий газ бўйича 335,4 фоизга бажарилиши таъминланди. Бу кўрсаткич 2016 йилнинг 2-чорагига нисбатан бюджетдан маблағ олувчиларга етказиб берилган улгуржи электр энергияси 1,094 миллион сўмга кўп ёки 22,2 фоизга, табиий газ бўйича эса 0,3 миллион сўмга кўп ёки 34,8 фоизга ортиқ бажаришга эришилган.

“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да жойлардаги бўлинмаларимизга юридик шахслар томонидан қайд этилган мурожаатлар малакали мутахассисларимиз томонидан ўз вақтида ўрганилмоқда. Жумладан, Фахриддин Довутов раҳбарлик қилаётган Жарқўр ғон туман бўлинмамизда меҳнат қилаётган ходимларимиз томонидан ҳудуддаги 134 та бюджет ташкилотларига намунали хизмат кўрсатилмоқда. Қонунларда белгиланган тартибда хизмат кўрсатаётган 9 нафар ходим ва мижозлар учун барча шароит яратилган. Бўлинма бошлиғи ўринбосари Шерзод Ишмуродов, гуруҳ бошлиғи Жўрабек Шератовлар ўз касбининг мутахассиси ҳисобланади.

Ғазначилик —иқтисоднинг асосий йўналишидан биридир. Мамлакатимиз ривожида ўз ҳиссасини қўшаётган соҳа вакиллари эл фаровонлиги йўлида меҳнат қилишмоқда.

Ўткир ЧОРИЕВ,
вилоят ғазначилик
бошқармаси бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мен тадбиркор бўлмоқчиман

Тадбиркорлик қилиш учун яратилган шарт-шароит халқимизга берилган катта имтиёз бўлди. Тадбиркорликнинг қайси соҳасига қўл урманг, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan