Бош саҳифа / Спорт / Азиза ва Умида ЖЧга боради

Азиза ва Умида ЖЧга боради

Тошкентдаги шахмат академияси спорт залида 14-16-18 ёшдаги ўғлонлар ва қизлар ўртасида шахмат бўйича Ўзбекистон чемпионати мусобақалари ўтказилди. Баҳсларда ҳар бир ёш бўйича вилоятимиздан 6 нафар ўғил ва 6 нафар шахматчи қиз иштирок этишди.

Мусобақа ғолиблари шахмат бўйича галдаги жаҳон чемпионатига қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритиши олдиндан эълон қилинганди. Шу боис, ҳар бир иштирокчи ўртасида 64 хонали тахта устида кескин кураш авж олди.

14 ёшгача бўлган шахматчи қизлар беллашувининг стандарт йўналишида шерободлик Умида Омонова 9 имкониятдан 9 очко тўплашга эришди. 16 ёшгача бўлган шахматчи қизлар баҳсида эса деновлик Азиза Турсунова 9 имкониятдан 8,5 очко тўплади. Чемпионат ғолиби бўлган ҳар икки шахматчи қиз шу йилнинг ёз ойларида ўтказиладиган шахмат бўйича жаҳон чемпионати мусобақаларига қатнашишади.

Яна икки нафар шахматчимиз — деновлик Раъно Абдухолиқова 18 ёшгача бўлган шахматчи қизлар баҳсида, Муҳаммадали Абдураҳмонов (Денов БЎСМ) эса 18 ёшгача бўлган шахматчи ўғиллар беллашувида тўплаган очколар бўйича 5-ўринни эгаллашди. Агар шахмат бўйича Осиё чемпионати мусобақалари мамлакатимизда ўтказилса, бу икки шахматчи Осиё чемпионати баҳсларида иштирок этишади.

Гулнора СОАТОВА,

ўқитувчи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ака-ука спортчилар

Юртимизда ёшларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Шу боис ёшларимиз …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan