Ажойиб якун

0
46

Бир ойдан кўпроқ вақт футбол мухлисларининг диққат-эътиборида бўлган галдаги жаҳон чемпионати ниҳоят хотима топди. Таркибида Роналдо, Месси, Ўзел, Тони Кросс каби дунёнинг машҳур футболчилари бўлган Португалия, Аргентина, Германия сингари термалар 1/8 ва чорак финалдан ўтолмай қолиб кетишди.

Чемпионат бошиданоқ Бельгия, Франция, Англия сингари давлатларнинг футболчилари мундиалга пухта тайёргарлик кўргани маълум бўлди. Хорватия термасининг Лука Модрич, Иван Ракитич, Марио Манжукич, Вида сингари маҳоратли футболчилари дунё мухлисларининг эътиборида бўлишди. 1998 йили Франция термаси таркибида ўйнаб жаҳон чемпиони бўлган Ди де Дешам бугун Франция термасида Мбаппе, Антуан Гризман, Канте, Жиру Умтити, Пол Погба сингари маҳоратли футболчиларни тарбиялаб, термасини иккинчи марта жаҳон чемпиони бўлишига эришди. Тажрибали мураббий Сладко Матич раҳбарлигидаги хорватлар ҳам иккинчи ўринга муносиб эканликларини исботладилар. Ҳар қандай терма билан ҳеч қандай қўрқувсиз тўп сурадиган Бельгия термасига чемпионатнинг бронза медали насиб этди.

Ҳали катта футболнинг ҳаяжони босилмай туриб, ФИФА 2022 йилда галдаги жаҳон чемпионати Қатар давлатида ўтказилишини эълон қилди.

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг